09:12 / 29.11.2021
1 861

Музейларнинг пулли хизмат кўрсатишига рухсат берилди

Музейларнинг пулли хизмат кўрсатишига рухсат берилди
Маданий мерос агентлиги хабарига кўра, музейлар қонунчиликда тақиқланмаган ҳамда қонуннинг 24-моддасида назарда тутилган музейларни ташкил этиш мақсадларига мос бўлган фаолият турларини ўз таъсис ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириши мумкин. Бунда музейлар томонидан музей ашёлари ва музей коллекцияларининг бут сақланиши таъминланиши керак.

Давлат музейларига пулли хизматлар кўрсатишдан, хайриялардан ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан келиб тушадиган маблағлар келгуси йил учун бюджетдан молиялаштириш ҳажмини белгилашда ҳисобга олинмайди ҳамда ушбу маблағлар ҳисобига бюджетдан молиялаштириш миқдори камайтирилмайди. Бунда, кўрсатилган маблағлардан давлат музейларининг моддий-техника базасини ривожлантириш, илмий салоҳиятини ошириш ва уларни тарғиб қилиш ҳамда қонунчиликда белгиланган бошқа мақсадлар учун фойдаланиш назарда тутилади.

Амалдаги «Музейлар тўғрисида»ги қонунда (2008 йил) музейлар нотижорат маданият муассасаси эканлиги белгиланган. Бу, ўз навбатида, музейларнинг пулли хизматлар кўрсатиши ва бошқа тижорат фаолиятини амалга оширишига таъсир кўрсатаётган.

Маълумот учун, ҳозирда 124 та музей фаолият олиб бормоқда, шундан 116 таси давлат ва 8 таси нодавлат музей ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Музейларнинг пулли хизмат кўрсатишига рухсат берилди