Фото: «Яндекс Дзен»
Ҳинд актрисаси Катрина Каиф киносаноатнинг бошқа бир вакили Вики Каушал билан оила қуришга қарор қилди.
«Токи ҳаёт эканман», «Тезлик-3», «Кўҳинур олмоси изидан» сингари фильмлардаги роли билан яхши таниш бўлган актриса бир вақтлар Салмон Хон, кейинроқ эса Ранбир Капур билан учрашган. У билан муносабатларига нуқта қўйгандан кейин эса шахсий ҳаёти билан боғлиқ маълумотларни сир тутишга уринган. Сал аввалроқ актриса «Масаан», «Зубаан» фильмларида суратга тушган Вики Каушал билан 2019 йилдан буён учрашиб юргани ва уларнинг турмуш қуришга қарор қилгани ҳақида миш-миш тарқалган.
Фото: «Яндекс Дзен»
Миш-мишлар бежизга эмаслиги ва жуфтлик муносабатларини шу ҳафта никоҳ ришталари билан мустаҳкамлаши маълум бўлди. Актрисанинг барча қариндошлари аллақачон Ҳиндистонга учиб келган. Бўлажак эр-хотин маросимни ўтказиш учун Ражастон штатига жўнаган. Ташриф буюрувчилар учун меҳмонхонадаги 42 та номер уч кунга банд қилинган.
Стриминг платформаларидан бири тўй суратлари учун Катринага 1 миллиард рупий (13 миллион доллар) таклиф қилган. Ғарбдаги юлдузлар орасида тўйдаги фото ва видеоларни сотиш кенг тарқалган, аммо Каифнинг бунга рози бўлиш ёки бўлмаслиги ҳозирча номаълум.
Фото: «Яндекс Дзен»
Маълумот учун, Катрина Каиф 1983 йилда Гонконгда ҳиндистонлик Муҳаммад Каиф ва инглиз миллатига мансуб Сюзанна Тюркотт оиласида туғилган. Ўз карьерасини 14 ёшида модель сифатида бошлаган Каиф илк бор 2003 йил «Бум» фильмида суратга тушган. Унинг бўлажак турмуш ўртоғи Вики Каушал эса 1988 йилда Мумбайда дунёга келган. Ражив Ганди номли технология институтини тамомлаган Вики актёр сифатидаги фаолиятини 2012 йилда суратга олинган «Вассейпур тўдалари» фильмида роль ижро қилишдан бошлаган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди