Фото: Туркия Маданият ва туризм вазирлиги
Айни пайтда Туркиянинг Анқара ва Истанбул шаҳарларида ўтказилаётган Ўзбекистон маданият кунлари доирасида 14 декабрь куни Анқара шаҳридаги Жунайид Гўкчар номидаги театр саҳнасида концерт дастури ташкил этилди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар бермоқда.
Тадбирда Ўзбекистон маданият вазири ўринбосари Олимжон Мирзаев ҳамда Туркия маданият ва туризм вазири ўринбосари Ўзгул Ўзкан Явуз нутқ сўзлаб, икки мамлакатнинг маданий соҳадаги ҳамкорлиги, амалга оширилаётган лойиҳалар ва келгуси режалар хусусида сўз юритди.
Анқарада яшаб, турли соҳаларда карьера қилаётган ва мигрант ўзбекистонликлар учун ташкил этилган кечага юзлаб ватандошлар ташриф буюрган. Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар – Абдулла Шомағрупов, Абдурашид Йўлдошев, Бахтиёр бахши, «Ниҳол» мукофоти совриндори Ақилбек Пиязов, хонандалар – Озода Нурсаидова, Отабек Муҳаммадзоҳид, мақом хонандаси Моҳичеҳра Шомуродова ижросидаги куй-қўшиқлар барчани жўр бўлишга ва рақсга чорлаган. «Навбаҳор» рақс ансамбли вакилларининг чиқишлари ҳам залдагилар олқишига сазовор бўлган.
Фото: Туркия Маданият ва туризм вазирлиги
Фото: Туркия Маданият ва туризм вазирлиги
Кеча якунида Ўзбекистоннинг Туркиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Аъзамхўжаев сўзга чиқаркан, у мазкур тадбирни ўтказишда яқиндан кўмаклашгани учун икки давлат ҳукуматларига миннатдорлик билдирган.
Фото: Туркия Маданият ва туризм вазирлиги
«Бугун гўзал ва унутилмас бир кеча бўлди. ‘Қора кўз’дан бошлаб, ‘Майсаранинг иши’га гувоҳ бўлиб, ‘Андижонлик безори’ билан танишиб, охирида ‘Ажаб-ажаб’ деб ‘Лазги’га тушиб, жуда маза қилдик. Бунинг учун барча санъаткорлар, созанда ва раққосаларга ҳам катта раҳмат айтаман. Бугунги кечани 2-3 йил кутдик, очиғи. Коронавирус эшикларимизни бироз ёпган эди. Хайрият, мана вазият анча юмшади ва режамиз амалга ошди. Ҳозир дастурни томоша қилар эканмиз, кейинги йили ҳам мана шундай концерт уюштиришни режалаштиряпмиз.
Бугунги кечани ташкил этишга имконият яратган Ўзбекистон раҳбариятига ҳамда бу ерда бизни дўстона кутиб олган Туркия ҳукуматига миннатдорлик билдираман», — деди Аъзамхўжаев.
Фото: Туркия Маданият ва туризм вазирлиги
Фото: Туркия Маданият ва туризм вазирлиги
Фото: Туркия Маданият ва туризм вазирлиги «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас