18:27 / 22.12.2021
2 640

«Истанбуллик келин» сериали юлдузи Асли Энвер бир неча йиллик севгилиси билан ажрашди

«Истанбуллик келин» сериали юлдузи Асли Энвер бир неча йиллик севгилиси билан ажрашди
Фото: Pinterest
«Истанбуллик келин» сериали юлдузи Асли Энвер яна ёлғиз қолди. У севгилиси Сарп Батур билан ажрашди, бу эса актрисанинг оилавий бахтини узоқ вақтдан бери кутаётган мухлисларини қаттиқ ранжитди.

Мурат Бўз билан деярли тўй арафасида тугаган узоқ йиллик муносабатларидан сўнг, Аслининг мухлислари унинг Сарп билан тақдири боғланишига ишонган эди. Афсуски, жуфтлик ажрашди.

Фото: «Акшам»
Таниқли журналист Меҳмет Устундағнинг ёзишича, унда актрисанинг шахсий ҳаётидаги навбатдаги омадсизликдан афсусда экани билдирилган. Унинг мақоласида келтирилган маълумотларга кўра, жуфтлик Сарпнинг турмуш қуришни истамагани учун ажрашган. Сарпнинг биринчи никоҳи муваффақиятсиз якунланганига қарамай, Асли у билан турмуш қуришни ва она бўлишни хоҳлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, Асли Энвер актёр Ўзжан Дениз билан партнёр сифатида иштирок этган «Истанбуллик келин» сериали намойишидан кейин ўзбек томошабинлари орасида машҳурликка эришган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Истанбуллик келин» сериали юлдузи Асли Энвер бир неча йиллик севгилиси билан ажрашди