21:00 / 01.01.2022
4 518

2022 йилда фарзандли бўлиши кутилаётган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

2022 йилда фарзандли бўлиши кутилаётган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)
Якунланаётган йилда шоу-бизнес вакилларининг кўпчилиги ота-она бўлиш бахтига мушарраф бўлишди. 2022 йилда она бўлишни режалаштираётган санъат вакиллари ҳам бисёр. Уларнинг айримлари билан таништирамиз.

Асал Шодиева

Фото: Instagram / @asalshodieva
2020 йилнинг сентябрь ойида илк бор она бўлган актриса Асал Шодиева яна ҳомиладор. Оиланинг тўнғич фарзанди Муҳаммадюсуф 2 ёшга тўлган. Актриса айни дамда турмуш ўртоғи Шоҳруҳхон билан Туркияга сафар қилган. Миш-мишларга қараганда, Асал Шодиева иккинчи фарзандини Истанбул шаҳридаги хусусий туғруқхонада дунёга келтирмоқчи.

Баҳора Арслонова

Фото: Instagram / @bahora_arslonova
Актриса айни дамда беш ойлик ҳомиладор. У 2021 йилнинг январь ойида қизи Волидахонни дунёга келтирганди. Режалаштирилмаган ҳомиладорлик актриса ва унинг оила аъзоларини қувонтирган. Актрисанинг айтишича, иккинчи фарзанди апрель ойида дунёга келади.

— Навбатдаги ҳомиламни ўғил дейишяпти. Иккинчи ҳомиладорлигим у қадар қийин кечмади. Ёшига тўлмаган фарзандим билан қийналаман, деб ўйлагандим. Кўз тегмасин, ҳаммаси осон кечяпти, — дейди актриса Баҳора Арслонова.

Дилсўз

Фото: Instagram / @dilsoz_singer_new
Хонанда Дилсўз тўртинчи фарзандини дунёга келтиришга тайёргарлик кўрмоқда. У илк фарзанди Дилсўзни (хонанда қизига тахаллусини исм сифатида қўйган) 2015 йилнинг октябрь ойида дунёга келтирган. Ундан кейин 2017 йилда яна қизлик, 2019 йилда эса ўғил фарзандли бўлган.

— Болалигимдан серфарзанд оналарга ҳавас қилганман. Насиб қилса, Янги йилда тўртинчи бор оналик бахтига эришаман. Ўйлайманки, яратган ўғлимни укача билан сийлайди, — дейди хонанда Дилсўз.

Ҳувайдо Жумаева

Фото: Ҳувайдо Жумаева шахсий архивидан
Ўзбекистон давлат Сатира театри актрисаси Ҳувайдо Жумаева тўртинчи фарзандига ҳомиладор. У илк фарзанди Мавлонбекни 2010 йилда, қизи Моҳизарни 2015 йилда, Муҳаммадаминни эса 2020 йилда дунёга келтирганди.

— Қизимни иккита қилай, деб ният қилдим. У укаси Муҳаммадамин туғилганда сингил олиб келмаганим учун бироз ранжиганди. Насиб қилса, баҳорда фарзандларим сони яна биттага кўпаяди. Туғруқдан кейин бироз дам олиб, яна ижодга қайтаман, — дейди актриса.

Дилноза Исмияминова

Фото: Instagram / @dilnoza.исмияминова
Эшитишимизча, хонанда Дилноза Исмияминова ҳам ҳомиладор, аммо у негадир буни инкор этди. Унинг ҳозирча Умиджон исмли ўғли бор.

— Ҳомиладор бўлишни чин кўнгилдан истайман. Қанийди, ўғлимнинг ширин укаси ёки синглиси бўлса. 2022 йилда яна бир карра она бўлиш ниятидаман. Келаётган йилдан умидларим катта, — дейди хонанда Дилноза Исмияминова.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » 2022 йилда фарзандли бўлиши кутилаётган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)