12:41 / 17.01.2022
4 432

Баҳора Арслонова қандай шарт билан турмуш ўртоғига иккинчи хотин олишга розилигини айтди

Баҳора Арслонова қандай шарт билан турмуш ўртоғига иккинчи хотин олишга розилигини айтди
«Дарё» мухбири Наргиза Муродова актриса Баҳора Арслонова билан интервью ташкил қилди. Актриса интервью давомида дадасининг учта аёли борлигини, кундошлар бир-бири билан аҳил яшашини, иккинчи хотин мавзусидаги интервьюдан кейин унга кўплаб қиз-аёллар мурожаат қилишгани ҳақида гапирди.

- "Учта онам борлигини ҳеч қачон яширмаганман. Улар алоҳида-алоҳида уйда яшашса-да, байрам кунлари бир уйга йиғилишган. Учта онам ҳам бир-бирини яхши таниган. Ҳатто, туққан онам билан учинчиси бир-бири билан яқин дугона бўлиб кетишди. Гарчи отам оламдан ўтган бўлса-да, ҳалигача оналарим бир-бири билан борди-келди қилишади. Тўй-тантана бўлса, ҳамма борини ўртага ташлайди.

Интервьюларимнинг бирида иккинчи хотинликка қарши эмаслигим ҳақида айтганимдан сўнг эримга номзод хотинлар кўпайиб кетди. Ҳатто, Instagram профилим «Баҳорахон, мени эрингизга олиб бермайсизми?» деган ёзишмаларга тўлиб кетди.

Аввало, иккинчи хотинни олиш эркак кишининг ўзига боғлиқ. Интервьюда қийналиб қолган аёл бўлса дедим, ёш қизни иккинчи хотин қилиб олса, бу манфаат юзасидан уйланган бўлиб қолмайдими? Турмушдан ажрашган ёки ёш болалари билан бева қолган аёлларга уйланса, бўлади, деган маънода гапирган эдим. Турмуш ўртоғим ҳам шу гапимга ёпишиб олиб, телефонига ҳам ёзиб олган. Ҳар куни «Иккинчи хотин олсам бўладими? Мана бу қиз зўр экан», деяверади.

Охири жонга тегдингиз, ўз манфаатингизни ўйламанг. Қийналиб қолган аёлга ёрдам бериш маъносида уйланинг, дедим. Шундай бўлганда ҳам сиз мен билан яшайсиз ва унга ёрдам бериб турасиз, деганимдан кейин роса кулдилар
", - дейди Баҳора Арслонова.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Баҳора Арслонова қандай шарт билан турмуш ўртоғига иккинчи хотин олишга розилигини айтди