19:46 / 22.01.2022
1 569

Мухлисларига қўпол муносабатда бўлиши билан танилган Голливуд юлдузлари (фото)

Мухлисларига қўпол муносабатда бўлиши билан танилган Голливуд юлдузлари (фото)
Барча машҳур инсонлар турли йўллар билан синовдан ўътадилар. Баъзи юлдузлар ҳурмат билан муносабатда бўлгани учун ҳам мухлислари орасида жуда қадрланади, бошқалари эса аксинча, ўзларини энг камида ахлоқсизларча тутишади. Қуйида мухлисларига ҳурматсизлик қилиши билан танилган юлдузлар ҳақида гаплашамиз.

Рианна

Фото: Harper’s Bazaar
Барбадослик соҳибжамол ўз мухлисларини севишини қайта-қайта айтса-да, улар бунга шубҳа қилишади. Бунинг бир қанча сабаблари бор, албатта. Биринчидан, Рианна мунтазам равишда янги альбомини кутаётган мухлислари устидан кулади. Сўнгги беш йил ичида трекларининг аксарияти аллақачон тайёр эканлигини таъкидлаб, мухлисларининг қизиқишни кучайтирди, лекин ҳеч қандай альбом чиқармади. Бундан ташқари, бир марта Рианна ўзининг битирув кечасида унинг образидан илҳомланган мухлисасига қўпол ҳазил қилган. Яна бир мухлиснинг айтишича, фарзандлари концертдан сўнг хонандадан дастхат олмоқчи бўлган, бироқ у раққосалар гуруҳидаги бир кишидан унинг ўрнига имзо қўйиб беришини сўраган, ҳатто ёш мухлисасига қиё ҳам боқмаган.

Кристиан Бэйл

Фото: Legion-Media
Ҳеч кимга сир эмаски, «Қора рицар» юлдузи ҳис-туйғуларини бошқаришда жуда жиддий муаммоларга эга. Бир неча йил олдин интернетда унинг ўз қариндошларига нисбатан тажовузкорлиги акс этган видео пайдо бўлди. Шунингдек, суратга олиш гуруҳи аъзолари ҳам бундан бенасиб қолмаган. Бэйлнинг собиқ пиар-директорининг таъкидлашича, у бир пайтлар севимли актёридан дастхат сўрамоқчи бўлган қизалоқларни қаттиқ уришиб берган. Койиш кўз ёш тўкилишигача етиб борган.

Жастин Бибер

Фото: Legion-Media
Ёшлигидаёқ машҳурликка эришган Жастин кўп йиллар давомида кўпчиликнинг севимлиси бўлган. Лекин бирдан мухлисларига бўлган муносабати кескин ўзгарди. Бунга нима сабаб бўлганини ҳеч ким билмайди. 2016 йилда Бибер Барселонадаги концерти олдидан бир мухлисининг юзига мушт туширган. Мухлисларнинг фикрига кўра, ҳурматсизликнинг энг катта белгиси — баъзида Жастиннинг қўшиқ сўзларини унутиб қўйишидир.

Кемерон Диас

Фото: Legion-Media
Кемерон мухлисларидан шунчалик норозики, ҳаттоки уларнинг тадбирда бўлишини олдиндан билса ҳам улар билан суратга тушиш ёки дастхат беришдан бош тортади.Юлдуз бундай муносабатни жуда кўп вақт сарфлаш кераклиги билан изоҳлайди. Бироқ Кемероннинг бу каби тушунтиришларига қимматли дақиқаларидан кўпроқ вақт кетади.

Кейт Уинслет

Фото: Legion-Media
2012 йилда Кейт у билан учрашишни интиқлик билан кутган мухлисларига нисбатан қўпол муносабатда бўлган. Мухлислари бир неча соат ёмғир остида, актрисадан дастхат олиш учун кутишган, лекин Уинслет уларни ҳайдаб юборган. «Бу жуда қўпол муносабат эди. Унинг бундай хатти-ҳаракатидан жуда қаттиқ хафа бўлдик», — дея таъкидлаган мухлислар журналистларга берган интервьюсида.

Мадонна

Фото: Legion-Media
Барча машҳурлар орасида Мадонна шунчалик мағрурки, унинг кибри бутун бошли шоу-бизнес оламига етади. Шунинг учун бўлса керак, у ўз мухлисларига паст назар билан қарайди. Масалан, унга ёқмаган саволларга табу луғати билан осонгина жавоб беради, концертларга кеч қолганидан норози бўлганларни қоралайди ва ҳатто бир марта концерт пайтида мухлисларини оммавий равишда ҳақоратлаган.

Адам Ливайн

Фото: Legion-Media
Адамнинг чидаб бўлмас характерга эга эканлиги ва жуда ғалати ҳазил қилиши унинг барча мухлисларига маълум. Хонанда баъзан мухлисаларини жуда жозибали эмас деб ҳисоблагани учун ҳам уларга дастхат беришни хоҳламайди. Қизиғи шундаки, Мароон 5 солисти ҳақоратомуз сўзларни айтишдан умуман уялмайди. Кумирининг бу каби ҳақоратлари ёш қизларнинг руҳиятига қандай таъсир қилишини тасаввур қилиш ҳам қийин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Мухлисларига қўпол муносабатда бўлиши билан танилган Голливуд юлдузлари (фото)