22:00 / 22.01.2022
3 873

Хосият Ҳусанова қизини ўйнаётган истеъдодсиз актрисаларга тарсаки тортиб юбориши ҳақида сўзлаб берди

Хосият Ҳусанова қизини ўйнаётган истеъдодсиз актрисаларга тарсаки тортиб юбориши ҳақида сўзлаб берди
Актриса Хосият Ҳусанова «Shok.uz» YouTube-каналига берган интервьюсида кино ва сериалларда ўғли ёки қизини ўйнаётган истеъдодсиз актёр ва актрисаларга тарсаки тортиб юбориши ҳақида сўзлаб берди.

«Шу пайтгача қизим, келиним ҳаттоки ўғлимни ўйнайдиган бир актёрда ҳам бўлди. Юраги ишламайди, йиғлайдиган, дод-вой қиладиган жойлари бўлади, ҳеч кимга айта олмаётган, яшашни истамайдиган, ўзини ўзи ўлдиришни истайдиган одам дардини бошқача айтади-да. Лекин айта олмаганидан кейин, нол бўлганидан кейин қарсиллатиб тортворган кунларим бўлган. Охирги марта бир актрисамиз, исмини билмайман, бир-икки қайтардик, тушунтирдик, чиқмаганидан кейин солдим айлантириб. Ростдан ураман. Муқаддас Холиқова билан мен ростдан урамиз. Қарсиллатиб солганимдан кейин «Ўйнамайман, нимага урасиз, мени туғиб қўйганмисиз, нимага урасиз?», деб юраги ишлаб кетди. Тарсаки тортиб юбораман, қарс этиб тушади ёки елкаларига ураман. Албатта, бор кучим билан урмайман. Тўсатдан тортворсангиз, юраги ишлаб кетади. Мана шундай ўйна, матнни ўқи, дейман. Ўйнамайман, деб аразлаб чиқиб кетади», – дейди актриса.

«Ўша пайтда тушунмайди, кейин тушуниб олади. Ундан олдинги урган актрисаларим ўша заҳоти ўзини тутиб олган, қўққисдан урганда йиғлайди, одамнинг жони оғриб. Шу туришда, сўзингни қайтар, мен билан кейин урушасан, менга кейин гап қайтарасан, дейман. Оператор, режиссёрларни олдиндан огоҳлантириб қўярдим, ўша пайтда оламиз деб. Шунақа актёр ва актрисаларимиз бўлади. Улар кейинчалик яхши актриса бўлиб кетди. Барибир, секин-секин малакаси ошиб, серқирра бўла бошлайди. Юраги бориники ишлайди, йўғини юраги ҳеч қачон ишламайди», – дея дейди актриса.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Хосият Ҳусанова қизини ўйнаётган истеъдодсиз актрисаларга тарсаки тортиб юбориши ҳақида сўзлаб берди