«Моддий-маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун 15 февраль куни президент томонидан имзоланди.
Қонун билан Жиноят кодексининг 132-моддаси (моддий-маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш)га киритилган ўзгартиришларга кўра, давлат муҳофазасига олинган моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш:
- такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
- кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
- бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланиши мумкин.
Ўша ҳаракатлар жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилса, 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади (илгари 3 йилгача эди).
Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, Маданий мерос агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари кўрсатмаларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган. Ушбу ҳуқуқбузарликни содир этганлик:
- фуқароларга БҲМнинг 3 бараваригача (810 минг сўмгача);
- мансабдор шахсларга эса 5 бараваригача (1 миллион 350 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Бош прокуратура томонидан мамлакат бўйича сўнгги уч йилда 320 та моддий маданий мерос объектида амалга оширилган таъмирлаш-тиклаш ишлари ҳужжатлари ўрганилган ва кўплаб қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланганди. Жумладан, биргина Ситораи Моҳи Хоса тарихий мажмуасида реставрация ишлари нотўғри олиб борилгани натижасида унинг бадиий безаклари, нақш, кошинлари нобуд қилиниб, тарихий ва бадиий қийматига жами 28 миллиард сўмлик зарар етказилган.
Мавжуд муаммоларнинг қонуний ечимини белгилаш мақсадида «Моддий-маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун ишлаб чиқилган ва Сенат томонидан маъқулланган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди