Фото: «34travel»
Буюк Британиянинг «The Times» нашрига қарашли «The Times Travel» «Ўзбекистонга саёҳат қилинг ва Буюк ипак йўли сирларини кашф қилинг» сарлавҳали мақола чоп этди.
«Агар Буюк ипак йўлини чинакам акс эттирган мамлакатни кўришни истасангиз, бу афсонавий савдо йўлининг марказида жойлашган, феруза кошинлар билан қопланган Ўзбекистон», — деб ёзди «The Times». Нашр Бухоро ва Самарқандга 11 кунлик саёҳатни тавсия этди.
«ЮНЕСКО рўйхатига киритилган бойликларни ҳар қадамда учратиш мумкин. Ўзбекистонда чўл қўрғонлари, қадимий шаҳарлар ва гўзал бозорларни учратасиз.
Ушбу саёҳат кўзни қамаштирувчи меъморий ва маданий бойликларга эга ажойиб Самарқанд шаҳрига олиб боради. Бухорода ажойиб обидалар, ислом меъморчилигининг энг яхши намуналари ҳисобланган масжид ва мадрасалар бор. Тошкентнинг гавжум бозорлари, Хива шаҳри ва унинг сақланиб қолган эски шаҳарчаси билан танишасиз», — деб тарифлади британ нашри.
«Lonely Planet» Марказий Осиёни «2020 йилнинг энг яхши ҳудуди» деб эътироф этди. Ўзбекистонга визасиз кириш йўли очилгани Британия фуқаролари учун Буюк ипак йўлининг энг яхши шаҳарларида 11 кунни мароқли ўтказиш учун ажойиб имконият. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди