Фото: Turk cinema
«Эшигимни қоқ» сериали юлдузлари Ҳанде Эрчел ва Керим Бурсин ўртасидаги жанжал ажралиш билан якунланган кўринади, деб хабар бермоқда «Lisa.ru» нашри. Гап шундаки, севишганлар Instagram’даги бирга тушган суратларини навбати билан ўчириб ташлади.
Аввалига Ҳанде Керим билан романтик сўзлар ёзилган постларни ўчириб ташлади. Кейин Бурсин ҳам худди шундай қилди, фақатгина «Эшигимни қоқ» сериали билан боғлиқ бир нечта расмларни қолдирган.
Фильм продюсери Жанер Гулнинг айтишича, Керим кўринишидан жуда бахтли.
«Нега Керимнинг ўзидан сўрамайсиз? Мен қаердан билай? Йигит ишлаяпти, ҳаётдан завқланяпти. Бундай ажралишлар қанча бўлган ва яна қанча бўлади ҳали. Ҳар сафар хафа бўлиб ўтирмайди-ку», — деган Гул.
Кўплаб фойдаланувчиларнинг фикрича, Ҳанде ва Керим ўртасидаги муносабатлар бошиданоқ пиар бўлган. Айтишларича, ҳаммаси фильмнинг рейтинги учун қилинган.
Эслатиб ўтамиз, юлдузлар ўртасидаги жанжал Ҳанденинг Керимни бошқа актрисадан рашк қилгани сабабли юзага келганди.
Турк киноси, Ҳанде Эрчел, Керим Бурсин, Эшигимни қоқ, Ажралиш “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди