1 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев телеканалларда эфирга узатилаётган айрим сериалларни танқид қилди.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг ёзишича, «йиғилишда бугун сериалларда хотин-қизлар образи жуда юзаки, салбий бўёқларда тасвирланаётгани юртдошларимизнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётгани айтилган».
«Энг ачинарлиси, бундай ҳолатлар дунёқараши ҳали шаклланмаган қизларимиз тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётгани таъкидланди», дейилади хабарда.
Мутасаддиларга ибратли хотин-қизлар образлари акс эттирилган юксак бадиий, кино ва саҳна асарлари яратиш чораларини кўриш, бунинг учун ижодкорларга мақсадли грантлар ажратиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
«Шу ўринда, оқила қизларимизга кўнглимдаги бир фикрни айтмоқчиман. Бугун биз очиқ жамиятда яшаяпмиз. Бу имкониятдан тўғри фойдаланиб, илғор ғояларни ўзлаштиришимиз керак. Лекин, миллий қиёфамизга путур етказадиган иллатлардан эҳтиёт бўлишимиз, ўзлигимизни йўқотмаслигимиз шарт», деди давлат раҳбари.
Ибо-ҳаё, поклик, сабр, шукроналик, илмга интилиш сингари эзгу қадриятларни тарғиб қиладиган мобиль иловалар ва интернет платформаларини яратиш муҳим экани таъкидланди.
Шавкат Мирзиёев, Телеканаллар, Сериаллар, Хотин-қизлар образи, Салбий бўёқлар “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”