14:40 / 08.04.2022
1 344

«Муҳташам юз йил» сериали юлдузи Марям Узерли янги лойиҳа билан экранларга қайтмоқда

«Муҳташам юз йил» сериали юлдузи Марям Узерли янги лойиҳа билан экранларга қайтмоқда
Фото: «Киноафиша.инфо»
Роппа-роса уч йилдан буён мухлислар актрисанинг экранларга қайтишини кутаётган эди. «Муҳаташам юз йил» юлдузи Марям Узерли янги лойиҳа ҳақида гапириб, мухлисларни ҳайратда қолдирди. Маълум бўлишича, суратга олиш ишлари 2022 йилнинг кузида бошланади.

Актрисанинг сўзларига кўра, у ҳозирда стриминг-платформалардан бири учун яратилаётган 10 қисмли фильмдаги янги ролга фаол тайёргарлик кўрмоқда. Аммо у лойиҳа тафсилотларини ошкор қилмади, шунингдек, 2023 йилда томошабинлар унинг ижросидан баҳраманд бўлишларини айтиб ўтди.

«Бу ажойиб иш ва ажойиб персонаж бўлади», — дейди Узерли ET билан суҳбатда.

Ушбу лойиҳа актрисанинг «Муҳташам юз йил» тарихий сериалидан кейинги илк кенг кўламли иши бўлади. Эслатиб ўтамиз, 2022 йил аввал Марям «Ари уяси» фильмида ҳам бош ролни ижро этган. Тўғри, фильм жамоатчилик томонидан яхши қабул қилинган бўлса ҳам муваффақиятга эришмади. Мухлисларнинг ишончи комилки, энди актриса ўзининг истеъдодини яна бир бор намоён қилиш имкониятига эга, чунки кўплаб мутахассислар Узерлини бир ампуладаги роллар ижрочиси деб ҳисоблашни бошлаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Муҳташам юз йил» сериали юлдузи Марям Узерли янги лойиҳа билан экранларга қайтмоқда