Ўзбекистонда 18–20 июль кунлари ҳарорат 48 даражагача кўтарилиши мумкин

Ўзбекистонда 18–20 июль кунлари ҳарорат 48 даражагача кўтарилиши мумкин

Ўзбекистонда 18–20 июль кунлари аномал иссиқ кузатилиши кутилмоқда. Узгидромет маълумотига кўра, бунга жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келиши сабаб бўлади.

Прогнозга кўра, ушбу кунларда мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида ҳаво ҳарорати 45 даражагача кўтарилади. Жанубий вилоятлар ва чўл ҳудудларида эса ҳарорат 48 даражагача етиши мумкин.

Шунингдек, айрим жойларда шамол кучайиши прогноз қилинмоқда. Унинг тезлиги 13–22 м/с гача етиши, баъзи ҳудудларда чанг-тўзон кўтарилиши эҳтимоли бор.

Бундай об-ҳаво шароитида аҳолига куннинг энг иссиқ вақтида очиқ ҳавода узоқ қолмаслик, кўпроқ суюқлик ичиш ва заруратсиз сафарларни чеклаш тавсия этилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар