Ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида жойлашган П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи Жасурбек Иброҳимов фожиаси сабабли тилларга тушди. Энди ҳар икки гапнинг бирида мана шу қотиллик ва коллеж бир-бирига боғланаверади.
Олдин хабар берганимиздек, марҳум Жасурбек Иброҳимов ва гумондор Исломбек Тўлаганов ушбу коллеж ўқувчилари бўлишган. “Qalampir.uz” сайтининг хабар беришича, мазкур тиббиёт коллежи директори Лутфи Йўлдошевна Юсупова ўз аризасига биноан ишдан олинган.
Лутфи Юсупова таълим даргоҳида 33 йилдан бери фаолият юритиб келган бўлиб, охирги 10 йилдан буён коллежга раҳбарлик қилиб келаётган эди. Кеча, 5 июнь куни ўша воқеа сабаб Лутфи Юсуповадан ишдан бўшаш ҳақидаги аризаси олинган.
Шу куни, яъни Лутфи Юсупова вазифасидан озод этилгунга қадар “Qalampir.uz” сайти мухбирлари ундан эксклюзив интерью олишга улгурган эди. Мазкур интервьюни тез орада сайтимизда эълон қиламиз.
Эслатиб ўтамиз, П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи ўқувчиси Жасурбек Иброҳимов жорий йилнинг 3 май куни ўз курсдошлари томонидан калтакланган. Кейин эса 5 марта жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказиб, жорий йилнинг 1 июнь куни оламдан ўтганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Сурхондарё вилоятида айиқ ИИБ ходимига жароҳат етказди
Украина ҳарбий бўлинмалари Харкив вилоятидаги янги позицияларга ўтказилди
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
Колумбия президенти Нетаньяхуни ҳибсга олишга чақирди
Эрдўғон давлат тўнтариши эҳтимоли сабабли тунда фавқулодда йиғилиш ўтказди
Путин МДҲ мамлакатлари билан муносабатларга эътиборни кучайтиришга чақирди
Словакия бош вазирига суиқасд қилган эркакка қандай жазо тайинланади?
Жаҳон банкининг собиқ раҳбари: АҚШ ўзига қарам бўлганларга панд бермоқда