23:34 / 11.01.2018
5 017

Тошкент марказидаги АЁҚШда вояга етмаган бола “ишлаяпти”

Тошкент марказидаги АЁҚШда вояга етмаган бола “ишлаяпти”
Бугун, 11 январь куни “Qalampir.uz”нинг Telegram’ига етиб келган сурат гуруҳимизда бироз муҳокамаларга сабаб бўлди. Кўриб турганингиздек, унда автомобилларга ёнилғи қуйиш шаҳобчасидаги боланинг машинага бензин қуяётгани тасвирланган.

Мазкур сурат Тошкент шаҳрининг Беруний шоҳ кўчасида жойлашган Uzbekneftegaz’га қарашли АЁҚШда олинган.

Суратни бизга йўллаган ҳайдовчининг маълум қилишича, АЁҚШнинг ёнилғи қуйишга масъул ходимлари болакайни АҚЁШдан чиқиб кетишини сўрашган. Бироқ бола бунга унамай, уларга “ёрдам” беришда давом этган. Албатта, бу ёрдам беминнат эмас. Ҳайдовчилар болага топганларини ҳам илинишяпти. Гап эса бунда эмас! Вояга етмаган боланинг ишлаши, камига АЁҚШда ишлаши тўғрими? Хавфсизлик, боланинг саломатлигига зарар етиши мумкинлиги наҳот ҳеч кимни ўйлантирмаса? Унинг ота-онаси қаерда? Мактаб, маҳалла, қўни-қўшни бундан хабардорми?

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент марказидаги АЁҚШда вояга етмаган бола “ишлаяпти”