10:34 / 21.01.2018
6 318

Ўғрининг ҳиммати...

Ўғрининг ҳиммати...
Амакимнинг ўртоғи ҳикоя қилади: «Бир йил аввал “Дамас”да қўл телефонимни тушириб, йўқотиб қўйдим. Русуми Nokia 6300 эди. Дарров қўнғироқ қилдим. Ёшроқ бола олди. Телефон меники эканини айтиб, қайтаришини сўрадим. “Йўқ, бермайман, мен уни топиб олдим”, деб телефонни ўчирди. Яна қўнғироқ қилдим:

– Болам, майли, телефон сенга қолсин-у, лекин сим картамни қайтар.

– Майли, – деди бола, – марказдаги почта олдидаги телефон будкасига боринг. Унинг юқори қисмига сим картангизни қистириб кетаман.

Бордим. Айтилган жойдан сим картани олиб, телефонга солган эдимки, қўнғироқ бўлди.

– Олдингизми?

– Олдим.

– Майли, телефон учун раҳмат.

– Болам, рақамимни сақлаб қўй. Кун келиб, уни қайтаргинг келиб қолса, дейман-да...

Орадан бир йил ўтди. Бу воқеа эсимдан чиқиб ҳам кетганида нотаниш рақамдан қўнғироқ бўлди:

– Мен ўша, телефонингизни ўғирлаган боламан. Телефонингизни қайтармоқчиман. Мендан рози бўлинг. Ўшанда залолатда эдим. Худога шукр, ёмон йўлдан қайтдим. Аллоҳ инсоф бериб, намоз ўқишни бошладим. Марказдаги фалон дўконга келсангиз, сизга телефонингизни беришади.

Айтган манзилига бордим. Бир йигит кимлигини ошкор қилмаслик шарти билан ушбу омонатни ташлаб кетишганини айтиб, телефонимни қўлимга тутқазди...»
Давронбек Тожиалиев

Манба: irfon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўғрининг ҳиммати...