00:30 / 14.03.2018
6 766

Қўнғиротда «Ларгус» ва «КАМАЗ» тўқнашди, 3 киши вафот этди

Қўнғиротда «Ларгус» ва «КАМАЗ» тўқнашди, 3 киши вафот этди
1 март куни соат 03:30 лар чамасида, Хоразм вилояти Урганч шаҳри П.Маҳмуд кўчасида яшовчи Ю.К. ўзига тегишли “Лада Ларгус” русумли транспорт воситасини Қўнғирот тумани ҳудудидан ўтган А-380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеў» асфальт йўлининг 900-901 километри оралиғида бошқариб кетаётиб, ушбу асфальт йўлнинг чеккасида тўхтаб турган, фуқаро П.Т. бошқарувидаги “КАМАЗ” русумли автомашинанинг тиркамаси орқа томонидан келиб урилган. Бу ҳақда Kruz.uz хабар бермоқда.

Натижада, “Лада Ларгус” русумли транспорт воситасида бўлган йўловчи, Нукус тумани “Кердер” ОФЙда яшовчилар С.Б. ва И.С., Қўнғирот тумани “Қўнғирот” ОФЙда яшовчи О.А. воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги вақтда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қўнғиротда «Ларгус» ва «КАМАЗ» тўқнашди, 3 киши вафот этди