23:29 / 13.04.2018
6 477

Рус йигит «Исломобод» жоме масжидида мусулмон бўлди (видео)

Рус йигит «Исломобод» жоме масжидида мусулмон бўлди (видео)
Бугун, 13 апрель куни жума намози вақтида аввал ғайридин бўлган йигит "Исломобод" жоме масжиди имомига муқаддас ислом динини қабул қилишида ёрдам сўраб келган.

Масжид имоми ҳам ўз навбатида ушбу йигитнинг сўровига жавоб берган ҳолда, динимизнинг асосларини тушунтириб ўтган. Бир ғайридиннинг исломни қабул қилишига кўпчилик гувоҳ бўлишини истаган ҳолда бугунги жума намозидан олдин жамоат олдида уни таништирган.

Рус миллатига мансуб йигит ўз исмини Исломдаги энг гўзал исм Абдуллоҳга ўзгартирган. Имомнинг сўзларига кўра, Абдуллоҳ ўз хоҳиши билан, кўриб-билиб муқаддас динимизни қабул қилмоқчилигини билдирган.

Абдуллоҳ жамоа олдида ҳам “Шаҳодат” калимасини айтиб, гўзал Исломни қабул қилганини кўрсатди.

Қуйидаги видеолавҳада Абдуллоҳнинг масжидда, жамоа олдида туриб калима қайтаргани акс эттирилган. Марҳамат, кўриб кўзингизни қувнтинг. Мусулмонлик муборак бўлсин, эй Абдуллоҳ!

Манба: ЎМИ Матбуот хизмати

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Рус йигит «Исломобод» жоме масжидида мусулмон бўлди (видео)