23:42 / 21.07.2018
6 546

Шаҳар ҳокими: "25 йил ухлаб қолган мамлакатни уйғотайлик"

Шаҳар ҳокими: "25 йил ухлаб қолган мамлакатни уйғотайлик"
Фото: «Kun.uz»
Тошкент шаҳар ҳокимлигида 21 июль куни пойтахт ҳокими ва тадбиркорлар, хорижий инвесторлар иштирокида «Тошкент шаҳрини ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш»га бағишланган «очиқ эшиклар» куни ўтказилди. «Kun.uz» хабарига кўра, тадбирни шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев очиб берган.

Сафимизга борган сари янги тадбиркорлар ва инвесторлар қўшилмоқда. Мақсадимиз битта — шаҳарни ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш. Анча йиллар, деярли 25 йил давомида ухлаб қолган мамлакатни уйғотиш.

Ҳокимлик жамоаси ҳаммага ёрдам беради. Ҳеч қандай коррупциясиз. Фақат бир илтимос — лойиҳангизни виждонан бажаринг. Мавжуд биноларни бузилишга тушириб, қуришни режалаштирманг. Бизнинг бир шиоримиз бор — сизлар билан ишлаш жараёнида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи

Хабар беришларича, тадбирда 100 дан ортиқ тадбиркор ва инвесторлар қатнашган. Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳар бир тадбиркор ва инвестор билан шахсан суҳбатлашган ва уларнинг лойиҳалари билан танишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шаҳар ҳокими: "25 йил ухлаб қолган мамлакатни уйғотайлик"