
Фото: EPA
Европа футбол ассоциациялари иттифоқи ЕЧЛ плей-офф босқичини ўзгартирилган форматда ўтказишни режалаштирмоқда. УЕФА турнири ушбу босқичининг якунловчи қисмида «Тўртлар финали» тизими ишга тушиши мумкин.
«Times» нашри хабар беришича, ислоҳот яримфинал ва финалнинг стандарт формати ўрнини эгаллайди. Хусусан, 1/2 финалда иккита ўйин ўрнига битта ўйин ўтказилади. Қолаверса, бу ўйинлар битта шаҳарда бўлиб ўтади.
Нашр ахборот манбасига кўра, ғояни Европа клублари ассоциацияси қўллаб-қувватлашга тайёр, қитъанинг етакчи жамоалари ҳам қарши эмас.
Бироқ, ҳозирча якуний қарорга келингани йўқ. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар