7 май куни (бизнинг вақт билан 8 май тонгида) АҚШда катта бокс оқшоми ташкил этилади. Кечанинг марказий жангида россиялик Дмитрий Бивол мексикалик Сауль Альваресга қарши рингга кўтарилади.
Olamsport.com сайти мухбири ушбу жанг олдидан Олимпия ўйинлари чемпиони Баҳодир Жалоловнинг фикрлари билан қизиқди.
"Бивол ва Канело ўртасидаги жангда Дмитрийга мухлислик қиламан. Тўғри, Сауль Альварес жуда тажрибали, кучли боксчи. Бироқ, агар Бивол масофада яхши ҳаракат қилиб, оёқда яхши ишласа, рақибни ўзига яқинлаштирмаса юта олади. Агар яқин масофада жанг бўлса Бивол қийналиши мумкин.
Агар Дмитрий 12 раунд оёқда яхши ишласа, Канелога қийин бўлади. Лекин бу бокс, бу ерда биргина зарба барчасини ҳал қилиши мумкин. Чунки, Канело оддий боксчи эмас. Ўзим Биволга мухлислик қиламан, чунки у жамоадошим. Жанг қилиш услуби ҳам, оёқ ҳаракатлари ҳам яхши.
Аммо барибир жангнинг якуний натижаси ҳақида аниқ тахмин айта олмайман. Лекин, Бивол ютса яхши бўларди", - деди Баҳодир Жалолов.
Баҳодир Жалолов, Дмитрий Бивол, Сауль Альварес, Канело “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин