22:39 / 30.04.2022
1 117

Тимур Кападзе: "Биз танлаб олган йўлнинг ўзи зиммамизга катта масъулият юклайди"

Тимур Кападзе: "Биз танлаб олган йўлнинг ўзи зиммамизга катта масъулият юклайди"
Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Олимпик" (1:5) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида
- Жамоамиз аъзоларини ғалаба билан табриклайман. Йигитлар жуда яхши ҳаракат қилишди. Ҳужумчилар яхши ишлашди, ўтган ўйиндан фарқли тарзда улар вазиятлардан унумли фойдаланишди.

"Бунёдкор" яхши жамоа, уларга қарши қийин ўйин бўлишини билардик. Шу сабаб бу жамоага қарши жиддий тайёргарлик кўрдик. Жамоамиз барча ўйинларда яхши ҳаракат қилаётганди, бироқ вазиятлардан фойдаланиш бўйича хатоларимиз бор эди. Бугун ҳужумчилар яхши ишлашди ва вазиятлардан унумли фойдаланишди. Биз учун жуда яхши ҳисоб бўлди.

- "Бунёдкор"га қарши қандай тактик услубларни қўлладингиз?
- "Бунёдкор" иштирокидаги ўйинларни кўриб чиқдик, таҳлил қилдик. Улар "Нефтчи"га қарши бошқачароқ услубда ўйнашганди, бугун бошқачароқ услубни танлашди. Биз қисқа узатмалар орқали ўйин ташкил этамиз. Кўп жамоалар эса аксинча, узун узатмалар орқали ўйин ташкил қилишади. Бундай ҳолатда улардаги заиф нуқталарни аниқлаш қийин. Биз қисқа узатмалар орқали "Бундёкор"даги бўшлиқларни аниқлашга ҳаракат қилдик ва буни уддаладик.

- "Олимпик" кучли жамоаларга қарши яхши ўйин намойиш этмоқда. Бундай ўйинларда футболчиларга бошқачароқ мотивация берасизми?
- Биз танлаб олган йўлнинг ўзи зиммамизга катта масъулият юклайди. Йигитлар ўйиндан ўйинга ўсиб боришяпти, мен айнан шу томонлама хотиржамман. Кучли жамоаларга қарши ўйинлар жамоамизни янада кучайтиради. Яхши ўйин ташкил этаётган бўлсак ҳам ғалаба йўқ эди. Бугун мана Суперлигада ҳам биринчи ғалабамизни қайд этдик. Бундай натижалар "Олимпик"нинг тўғри йўлдан бораётганидан далолат беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тимур Кападзе: "Биз танлаб олган йўлнинг ўзи зиммамизга катта масъулият юклайди"