“Андижон” клуби ҳар томонлама ривожланиш режаси асосида ўз йўналишини танлаб олган. Фақат барчасига бирданига эмас, босқичма-босқич эришиб борилади.
Клубнинг ривожланиш стратегиясида “Андижон” имиджини ошириш ҳам муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Шу мақсадда клуб матбуот хизмати томонидан “Юлдузлар биз ҳақимизда” рукни ҳам бежизга жорий этилмаган.
Жамоанинг “Турон” майдонида қўлга киритган ғалабаси айрим чет эллик мутахассисларнинг ҳам эътиборини тортди. Жумладан, испаниялик 37 ёшли мутахассис Херард Нус Гасанова “Андижон”ни кузатмоқда. У мураббийлик фаолияти мобайнида “Ливерпуль” академияси (Англия), “Брайтон” академияси (Англия), “Чоннам Драгонс” (Жанубий Корея), “Мельбурн” (Австралия), “Эльче” (Испания), “Райо Вальекано” (Испания), “Иртиш” (Қозоғистон), “Краснодар” (Россия) сингари клубларда ишлаган. Бугунги кунда Греция миллий терма жамоаси мураббийлар штабида фаолият кўрсатяпти. Терма жамоага таниқли мутахассис Густаво Пойет бош мураббийлик қиляпти ва Херард Нус Гасанова унинг биринчи ёрдамчиси ҳисобланади.
Айнан мазкур мутахассис “Андижон” ҳақида ўзининг билганларини айтди.
- “Андижон”ни қўлга киритган муҳим ғалабаси билан табриклайман. Сизларга клубнинг танлаган лойиҳасида омад тилайман. Ишонаманки, яхши иш тажрибасига ва ажойиб режага эга мутахассислар бу клубни янада омадли ҳамда муваффақиятга эришадиган жамоага айлантира оладилар.
“Андижон”нинг ўйинларини яқиндан кузатиб боряпман. Бу клубга энг яхши тилакларимни билдираман. Келгуси учрашувларда ҳам ижобий натижа қайд этишларини истайман.
Суперлигага қайтиш учун жамоадагилар қаттиқ ишлашаётганини биламан. Бу табиий ҳолат. Чунки улар ўзбек футболининг энг юқори поғоналарида бўлишни хоҳлашади.
“Андижон”да кўп жамоаларда бўлмаган нарса – яъни, жуда ажойиб мухлислари бор. Бундай ишқибозлар билан биргаликда кўп нарсаларга эришса бўлади.
Ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, Ўзбекистон Кубоги мусобақасида ҳам курашишни давом эттираётганининг ўзи яхши ҳолат. Келгусида ҳам жамоа ўйинларини кузатишда давом этаман. Яна қайтараман: “Андижон”га энг яхши тилакларимни билдираман, - дейди испаниялик мураббий.
“Андижон” матбуот хизмати.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Илон Маск ходимларни ишга олишда қандай савол бериши маълум бўлди