Конференциялар лигаси ярим финалида “Лестер”ни мағлубиятга учратиб, финалга чиққан “Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо “Реал”ни бошқараётган ҳамкасби Карло Анчелоттига мурожаат қилди.
Маълумки, италиялик мутахассис бошқарувидаги “Реал” Чемпионлар лигаси ярим финалида икки учрашув натижасига кўра, “Манчестер Сити”ни 6:5 ҳисобида енгиб, энг нуфузли турнирнинг финалига йўллан олганди.
- Дўстим ва ҳамкасбим – буюк Карлеттога (Карло Анчелотти) хабар йўллашимга ижозат беринг. Кел дўстим, ўзимиз иштирок этадиган финалларни ютайлик!, - деди Жозе Моуриньо.
“Реал” Чемпионлар лигасининг финалида “Ливерпуль” билан куч синашади. Ҳал қилувчи ўйин 28 май куни Парижда ташкил этилади.
“Рома” Конференциялар лигасининг ҳал қилувчи баҳсида “Фейеноорд”га қарши ўйнайди. Сўнгги баҳс 25 майда Албаниянинг Тирана шаҳрида бўлади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда