Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Металлург" – "Қизилқум" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ўйин ҳақида
- Эҳтиросларга бой ўйин бўлди. Биринчи таймда вазиятлар ҳосил қилиб, 1 та гол уриб олдик. Иккинчи таймда кўпроқ ҳимояга ва қарши ҳужумга таяниб ўйнадик. "Қизилқум"да 2 та имконият бўлди, шулардан 1 тасидан фойдаланди ва дарвозамизга тўп киритди.
- "Металлург" 2019 йилдан буён "Қизилқум"ни мағлуб эта олмайди. Бугун тайёр ғалаба қўлдан чиқарилди...
- Бизга иккинчи гол етишмади.
- "Металлург" ҳар доим иккинчи рақамли жамоа сифатида ҳаракатланмоқда. Стандартлар устида алоҳида ишланар экан, аммо қарши ҳужумлар мақтанарли эмас. Бу борада иш олиб бориладими ўзи?
- Албатта, машғулотлар жараёнида ҳимоя ва ҳужумда тактик ишланмаларни йўлга қўйиш устида иш олиб борамиз. Қарши ҳужумлар бўйича ҳам ишлаймиз, аммо футболчиларнинг ижодкорлиги ва тўғри қарор қабул қилишида ҳам гап катта.
- "Металлург" футболчиларининг жисмоний ҳолатидан қониқяпсизми?
- Ўзбек футболига Испания методологоясини олиб кирмоқчимиз. Ҳозирги кунда машғулотларда қаттиқ меҳнат қиляпмиз. Юкламалардаги муаммо жисмоний тарафдан эмас, иссиқ об-ҳаво туфайли рўй бермоқда.
- Асосий ҳимоячи Аббос Отахонов нега майдонга туширилмади?
- У машғулотлар давомида кичик жароҳат олган. Шу боис таваккал қилмадик ва уни кейинги баҳсларга сақлаб қўйдик.
- Охирги ўзгаришдан (90+6-дақиқада Фаррух Иброҳимов ўрнига Ҳакимхон Аламхонов туширилди – таҳр.) нима мақсад кўзланганди? Чунки ўйин тугаш арафасида футболчи бурчак зарбасига ёрдамга бориши қийин эди...
- Сабаби Иброҳимов охирги дақиқаларда ўзини ёмон ҳис қилди, уни алмаштирмасак бўлмасди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда