14:17 / 07.05.2022
1 161

Расман. Абрамовичнинг "Челси"даги ҳукмронлиги якунланди

Расман. Абрамовичнинг "Челси"даги ҳукмронлиги якунланди
"Челси" клуби расмий сайти жамоани янги раҳбарлар сотиб олганини маълум қилди. Унга кўра, Тодд Боли, Марк Валтер, Хансёрг Уйсс ва "Clearlake Capital" бошчилигидаги тадбиркорлар томонидан сотиб олинди.

Баёнотда қайд этилишича, умумий хариднинг 2,5 миллиард фунт стерлингги клуб акцияларини сотиб олишга сарфланади. Кейинчалик ушбу сумманинг маълум қисми хайрия ишларига сарфланади.

Бундан ташқари, янги раҳбарлар 1,75 миллиард фунт стерлингни "аристократлар"нинг академияси, аёллар жамоаси ва клуб фондини молиялаштириш учун ажратилади. Шунингдек, "Стемфорд Бридж" стадиони ҳам реконструкция қилиниши кўзда тутилган.

Тахминларга кўра, клубни сотишнинг якуний жараёни шу ой охирида ниҳоясига етади. Аввалроқ, агар "Челси" 8 июнгача эгалик ҳуқуқини ўзгартирмаса, жамоа келаси мавсумда АПЛда ўйнамаслиги мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Расман. Абрамовичнинг "Челси"даги ҳукмронлиги якунланди