21:36 / 07.05.2022
977

Улуғбек Бақоев: "Очиқ ўйин гувоҳига айландик"

Улуғбек Бақоев: "Очиқ ўйин гувоҳига айландик"
Суперлига 7-туридан ўрин олган АГМК – "Сўғдиёна" (3:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида
- АГМКни ғалаба билан табриклайман. Яхши ўйин бўлди. Ўйинчимизнинг айтишича, АГМК иккинчи голни урганда унга нисбатан қоида бузилган. ВАР эса буни бекор қилди. Очиқ ўйин гувоҳига айландик. Йигитларга кураш учун раҳмат айтамиз.

- Ушбу мавсумда "Сўғдиёна" ҳимояси у қадар ишончли кўринмаяпти. Ўтган йили рақиблар деярли вазият ҳосил қила олишмасди. Бу нима билан боғлиқ?
- Бу бир нечта факторлар билан боғлиқ ҳолат. Биринчидан, жамоамиз бошқача ҳозирлик кўрмоқда. Яна бир фактор борки, бу бевосита футболга алоқадор эмас. Ҳолат қандай давом этади, билмайман. Аламлиси, Ўзбекистон клублари қайси лигада бўлишидан қатъи назар рақибга қараб тайёргарлик кўради. Кичик вазиятларда бу сезилиб қолади. Битта вазият икки хил баҳоланади. Худди симпатия бордек.

Биз ҳам, олмалиқликлар ҳам яхши ўйнашди. Иккинчи гол ва сариқ карточкалар билан боғлиқ вазиятларга қўшилмадим. Майли, ҳечқиси йўқ. Кейинги баҳсларга тайёргарлик кўрамиз.

- Кейинги турда "Насаф" билан тўқнаш келасизлар...
- Ҳозирги кунда ҳар бир жамоа билан жиддий баҳс кузатилади. Шунчаки ўтиб кетадиган ўйинлар йўқ. Ҳар бир рақибни ҳурмат қиламиз ва обдон тараддуд кўрамиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Улуғбек Бақоев: "Очиқ ўйин гувоҳига айландик"