00:03 / 08.05.2022
993

Славче Войнески: "Бу қадар катта ўйинларда 4-5 та вазият етарли бўлиши керак"

Славче Войнески: "Бу қадар катта ўйинларда 4-5 та вазият етарли бўлиши керак"
"Насаф" билан Қаршидаги беллашувдан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи ўйин хусусида фикрларини билдирди.

- Ассалому алайкум. Яхши ўйин бўлди. Қандайдир мусобақадаги финал учун рақиб танлаш имконим бўлса, «Насаф»ни танлардим. Чунки улар доим ҳақиқий футбол ўйнайди. Мана шундай ўйинлар Суперлига даражасини оширади. Ҳакамлик ҳам юқори савияда бўлди.

Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилдик, голли вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлим бошида эса қийинчиликларга учрадик. Дастлабки 20 дақиқада ўз ўйинимизни қуриб олишда қийналдик. Кейинроқ бир нечта вазиятлар яратдик. Бу қадар катта ўйинларда 4-5 та вазият етарли бўлиши керак. Акс ҳолда ғалабага эриша олмаймиз.

Иккала жамоа ҳам ОЧЛдан қайтишганди. Йўл, қийин ўйинлар, иқлимга мослашиш анча қийин кечди. Шу жиҳатдан иккала тарафда ҳам чарчоқ аломатлари сезилди. Бу ўйин янада юқорироқ суръат ва кескинликда ўтиши мумкин эди, деб ўйлайман.

Рақибнинг прессинги иккинчи бўлимда жуда ҳам юқори эди. Бундай ўйинларда орқа чизиқда пас бериш жуда қийин. Аммо мана шундай ҳолатда ўзингни йўқотиб қўймаслигинг сенинг даражангни билдиради. Бундан ташқари, биз бир қатор ёш футболчиларга имконият бердик. Айниқса, иккинчи бўлим якунида.

«Пахтакор» бош мураббийи сифатида ушбу натижадан қониқишга ҳаққим йўқ. Аммо охирги пайтлардаги сафарлар ва умумий ҳолатдан келиб чиқсам, дурангдан қониқдим.

Аъзамовнинг ҳакамга эътироз билдиргани сабабли уч ўйинга четлатилгани ҳайрон қоларли. Бошқа бир жамоа дарвозабони жароҳатланган футболчини майдондан олиб чиқаётган мухлисни тепмоқда, менинг ёрдамчимга зарба беришга ҳаракат қилмоқда ва унга фақат молиявий жарима қўлланилди. Пулини тўлаб, уриб, тепиб ташлаш мумкиндек худди. Қўмитанинг ўзи бизга шундай хабар йўлламоқда ўша қарори билан. Кимдир эса эътирози учун уч ўйинга четлатилмоқда.

“Пахтакор” матбуот хизмати.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Славче Войнески: "Бу қадар катта ўйинларда 4-5 та вазият етарли бўлиши керак"