Бокс бўйича супер ўрта вазн тоифаси мутлақ чемпиони Сауль Альварес (57-2-2, 39 КО) Дмитрий Биволни (20-0, 11 КО) реванш жангига чақирди.
8 май тонгида иккала боксчи россиялик Биволга тегишли бўлиб турган ярим ўрта вазн тоифасида WBO камари учун жанг қилди.
Ҳакамлар қарорига кўра, Дмитрий ғалаба қозонди ва камарни муносиб ҳимоя қилди. Канело эса реваншга чақириш ҳуқуқидан фойдаланди.
«Албатта, реванш жангини хоҳлайман. Бу ҳали ҳаммаси эмас», — деди мексикалик боксчи жангдан сўнг.
Унга жавобан Бивол эса: «Муаммо йўқ, чемпион каби муносабатда бўлишларини истайман», — дея жавоб берди.
Маълумот учун, Дмитрий Бивол ғалабалари сонини 20 тага етказди. Канело эса фаолиятидаги иккинчи мағлубиятини қабул қилди. У 2013 йил сентябрида Флойд Мейвезерга очколар ҳисобида ютқазганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда