Суперлига 8-тур баҳсларининг 11 май кунги ўйинларида охирги дақиқаларда голлар урилди. Бу киритилган голлар айрим жамоаларга ғалаба, мағлубият ва йирик ҳисобни таъминлади. Ушбу ҳолатга таниқли шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов ўз муносабатини билдирди.
- Ўзбекистон чемпионатининг 3 та ўйинини кўрдим. Барчасида сўнгги дақиқаларида гол киритилди. Нимадир бўлди дунё жамоаларига. Ўзбекистон жамоаларига ҳам бу яхши маънода таъсир ўтказяпти. Ҳамкасбим Элдор Мустафоев айтиб ўтди: "Динамо" футболчилари узоқдан кучли зарба йўлланганда ва у гол бўлганда, "Навбаҳор" аламли мағлубиятни таътиб кўрарди. Икки жамоа мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмади, деган фикрни илгари сурди. Мен учрашувни бошидан кўрмаганим учун беллашувни кузатган ҳамкасбимнинг гапимга қўшиламан.
Сўнгги сонияларда ким гол уради? Жамоасининг ғалабасини кўпроқ хоҳлаган, масъулиятни ҳис қилган жамоа уради. "Навбаҳор" ана шу ишни қилди. Яқинда "Андижон" билан бўлган воқеа бу сафар "Навбаҳор" билан такрор содир этилаётгани хурсанд қиляпти. Чунки сўнгги дақиқаларда гол киритиляпти. "Динамо" узоқ масофадан гол уриб, бир футболчининг маҳорати эвазига зафар қучиши мумкин эди. "Лочинлар" эса стандарт вазиятдан фойдаланди. Бир тур аввал Рустам Ашурматов 90+2-дақиқада гол урди. "Навбаҳор" миллий чемпионатимизнинг "Реал"ига айланиб боряпти, камбэклар қиляпти. Мухлислар, Бабаян мажбур қиляпти шекилли.
Ростдан ҳам миллий чемпионатимизнинг ҳар бир учрашуви жангга айланиб кетяпти. Бундан қолишаманми деб, Жавоҳир Сидиқов "Қўқон-1912"нинг ғалаба голини киритди. Ҳамкасбимиз Отабек Жўраевнинг овоз пардаси йиртилиб кетди. Сидиқов жамоасига 90+4-дақиқада ғалаба келтирди.
АГМК ўзи ютиб турган баҳсда дурангга қараб кетаётган рақибини ҳисобга олган шекилли 90+9-дақиқада 4-голни киритди ва ғалабани мустаҳкамлади. Тўртинчи голни киритишга сабаб йирик ҳисобли натижа қайд этиш ва бош мураббий Миржалол Қосимовнинг рақамини таблода порлатиш.
Миллий чемпионатимиз қизияпти. Нафақат Про лига, балки Суперлига ўйинлари ҳам. Ютган жамоанинг мухлисларига табригимиз. Мағлуб бўлган жамоалар мухлислари кейинги турларда ўз суюклиларини сўнгги дақиқалар, сонияларгача олдинга боришга чорлашлари зарур, - деди Хайрулла Ҳамидов. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар