"Бироз футбол ҳақида… Жиззах жамоасининг ашаддий мухлисиман. "Насаф"ни эса яхши кўраман, зўр жамоа.
Бир пайтлар Қашқадарёда футболни фундаментал ривожлантириш учун раҳматли Нуриддин Зайниевнинг қилган ишларини Эргаш Салиев Жиззахда энди қиляпти. Футболни яхши кўрадиган ва шу ёшда ҳам шахсан футбол ўйнайдиган амалдаги ҳокимни мен танимайман. Футбол Жиззахда фундаментал ривожланяпти, бу факт. Лекин ҳозирча ортдамиз, 1:2.
Улуғбек Бақоевга эса маҳаллийчилик қилиш эмас, маҳаллий қобилиятларни кўпроқ тарбиялашни маслаҳат бераман. Жиззахда ёш қобилият битта Халилов кўринаяпти. "Насаф"дагиларни эса санаб тугатиб бўлмайди… Бугун чемпион бўлолмасмиз, эртага даъвогар бўлишимиз учун ягона йўл шу!
Яна бир гап. "Сўғдиёна" деган номнинг Жиззахга умуман алоқаси йўқ. Бу Самарқанд ҳудудидаги қадимги давлат. Жиззах бу ҳудудга ҳеч қачон тааллуқли бўлмаган. Жиззах қадимги Уструшона давлатидаги Дузарк эди.
Жамоанинг номини "Жиззах" деб ўзгартириш керак. Бу вилоятни самарали реклама қилиш учун ҳам тайёр пиар ресурс, масалан, Милан, Манчестер, Лестер, Марсель. Туркиядаги ҳатто маҳаллалар номини ҳам дунёда яхши билишади: Галатасарой, Бешиктош, Фенербахче.
Бу масала, Жиззахни бу йилда илк бор халқаро турнирда иштирок этиши ҳисобга олинса, айни муддао.
Логотип масаласида…
Бўри ва "Рома" - бу қадимий ривоятга таянади. Лекин бўри ва Жиззах, жуда беўхшов. Ўйлашимиз керак. "Ювентус"никига ўхшаган Жиззах вилоятининг логотипи жуда зўр чиққан, аслида, нега шу лого ишлатилмайди - аниқ, машҳур ва тушунарли. "Ювентус"дек бўлиб кетармидик.
Умуман олганда, Ўзбекистонда футбол ўзгарди. Томошабоп ва адолатли ўйинлар кўпайди. Мен шахсан ҳамма ўйиндан завқ оляпман.
Жамоаларни тезроқ хусусийлаштирсак ва ислоҳотларни шу шаклда давом эттирсак, жиддий натижалар узоқда эмас", - деди "Миллий Тикланиш" демократик партияси МК раиси Алишер Қодиров. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар