
Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида Совет Иттифоқи қаҳрамони Салгат Нурмагамбетов хотира турнири бўлиб ўтмоқда. Бугун мусобақанинг ярим финал жанглари бўлиб ўтди. Унда иштирок этган 5 нафар боксчиларимиздан 4 таси финалга йўл олди. 86 кг вазн финал баҳсида икки ҳамюртимиз ўзаро жанг ўтказади.
Ярим финал натижалари:
60 кг: Адҳамжон Муҳиддинов (Ўзбекистон 1) - Эдилет Қурметов (Қозоғистон) ғалаба
60 кг: Хакимов Фарёзбек (Ўзбекистон 1) - Миғметолла Молдашев (Қозоғистон) мағлубият
80 кг: Жасурбек Йўлдошев (Ўзбекистон 1) - Муҳаммад Эбдихалиқ (Қозоғистон) ғалаба (рақиб рингга кўтарилмади)
86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев (Ўзбекистон 2) - Бекзад Танатар (Қозоғистон) ғалаба
86 кг: Жўрабек Тоштемиров (Ўзбекистон 1) - Иля Кисилев (Қозоғистон) ғалаба
15 май куни бўлиб ўтадиган финал жанглари:
60 кг: Адҳамжон Муҳиддинов - Ниғметоллла Молдашев (Қозоғистон)
80 кг: Жасурбек Йўлдошев - Санжар Акматов (Қирғизистон)
86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев (Ўзбекистон 2) - Жўрабек Тоштемиров (Ўзбекистон 1) «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар