
Фото: Instagram / @therealjamshid
Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Жамшид Нажмиддинов (19-2, 15 КО) Тошкент вақти билан 15 май тонгида ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.
АҚШнинг Даллас шаҳрида бўлиб ўтган жангда ўзбекистонлик боксчи маҳаллий спортчи Чарльз Ҳетлига (30-3-1, 21 КО) қарши баҳс олиб борди. Катта устунликка эришган Нажмиддинов иккинчи раундда рақибини нокаутга учратди.
Ушбу ғалаба орқали Жамшидбек WBC Америка минтақавий камарига эга чиқди.
Қайд этиш керак, Ҳетлининг кетма-кет тўртта ғалабадан иборат сериясига якун ясалди. Сўнгги бор Чарльз супер ярим ўрта вазн тоифаси мутлақ чемпиони Жермелл Чарлога ютқазиб қўйганди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар