
Шу йилнинг 21 ноябрь – 18 декабрь кунлари Қатар мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатида ҳали мусобақа тарихида кузатилмаган воқеа бўлади.
Гап шундаки, Халқаро футбол уюшмалари федерацияси – ФИФА раҳбарияти мундиалда ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди ва унга кўра, тарихда илк бор аёл реферилар ўйинни бошқариб боради.
2022 йилги жаҳон чемпионатида учрашувларни бошқарадиган ҳакамлар рўйхатига ФИФА 36 нафар реферининг номини киритди. Улар орасидан франциялик Стьефани Фраппар, руандалик Салима Мукансанга ва япониялик Йошими Ямашита бор. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар