“Рома” ҳужумчиси Тэмми Абрахам учун мавсум жуда омадли давом этмоқда. "Челси"даги фаолиятида пасайиш кузатилган ўйинчи, Рим клубини танлаб, тўғри қарор қилганини вақт кўрсатди. Айни пайтда англиялик ҳужумчи "Рома"нинг талабчан мухлислари ҳурматини қозониб бўлди.
Тэмми Абрахам кетма-кет иккинчи йил УЕФА таснифидаги халқаро мусобақалар финалида ўйнайди. Ўтган мавсумда Тэмми "Челси" сафида Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан эди. Энди қаҳрамонимизда Конференциялар лигаси бош совринини қўлга киритиб, тарихда ўз номини қолдириш имкони бор.
Журналистлар ҳам Абрахам билан интервьюни айнан Чемпионлар лигасидаги ғалабани ёдга олиш билан бошлагани ҳам бежиз эмас, албатта.
- Ўтган мавсум “Челси” билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан эдинг. Бу галги финалнинг сен учун аҳамияти қандай?
- Финал ҳар доим финалдир. Бу Чемпионлар лигаси бўладими ёки Конференциялар лигасими, фарқи йўқ. Футболчи доим финалда қатнашиб, ўзи, жамоаси, шаҳри учун ғолиб чиқишни истайди. Ҳозир олдимизда иккита финал бор. Биринчиси, чемпионатнинг охирги Туриндаги баҳси, кейингиси Конференциялар лигасининг ҳал қилувчи беллашуви.
- Бош билан урган голинг нафақат бутун “Олимпико”ни, балки Римни ларзага солди. Қайси гол эканини эсладингми?
- Тўғрисини айтсам, ҳамон ўша гол видеосини такрор-такрор кўряпман. Мен “Лестер” бизга нималар тайёрлаб қўйганини билардим. Мен уларни яхши биламан-ку. Мен Англия кубоги финалидаги мағлубиятим учун “тулкилардан” ўчимни олмоқчи эдим ва буни ажойиб тарзда уддаладим.
- Италияда кўп чемпионлар ҳам муаммоларга дуч келади. Лекин сен доим юқори самарадорликни ушлаб турибсан, қандай уддалаяпсан?
- Бунда менинг жамоадошларим, мураббийлар штаби ва мухлислар хизмати бор. Бошқа мамлакатга келиб, мослашиб олиш осон эмас. Келган илк кунимдан ўзимни уйимдагидек ҳис қилдим ва ўзимга бу жамоа учун боримни бераман, деб ваъда қилдим. Ишонч ва муҳаббатга энг яхши ва муносиб жавоб бирор совринни бошимиз узра кўтариш бўлади.
- Италияда ўйнаш жуда катта тажриба ва бу менинг ҳаётимдаги энг тўғри қарорларимдан бири ҳисобланади.
- “Фейеноорд” ҳақида нималарни ўйлаяпсан?
- Зўр жамоа, улар ҳужумкор ва чиройли футбол намойиш қилади. Уларнинг ҳужумчиси Дессерс Конференциялар лигасида мендан битта голга ўзиб кетган, шу ҳисоб-китобни тўғрилаб қўйишимиз керак. Рик Карсдорп менга улар ҳақида гапириб берди. Улар тез ўйнашни яхши кўради, доимо гол уришга интилади, худди биз каби. Биз уларни енгишим шарт.
- “Рома”даги голландиялик ўйинчи – Карсдорп сизларга ёрдам бера оладими?
- Бўлажак ўйин унинг учун муҳим аҳамиятга эга экани очиқ ҳақиқат. Чунки у “Фейеноорд”да улғайган. Мен ҳам ёшлар ўртасидаги мусобақаларда уларга дуч келганман. Олдиндаги баҳс ҳар икки клуб учун ҳам ўзига хос аҳамият касб этади. Чунки бу янги турнирнинг илк финалидир.
“Рома” ва “ Фейеноорд” ўртасидаги Конференциялар лигаси финали 25 май куни Албаниянинг Тирана шаҳрида бўлиб ўтади. Ушбу турнир ғолибига бош совриндан ташқари келаси мавсум Европа лигасида қатнашиш ҳуқуқи берилади.
Эслатиб ўтамиз, Тэмми Абрахам “Челси” тарбияланувчиси ҳисобланади. “Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо талабига кўра, римликлар ўтган йили ёзда англиялик футболчини 40 миллион евро эвазига трансфер қилди.
“Рома” Абрахамнинг фаолиятини янги босқичга кўтарди. “Челси”да асосий таркибга кира олмаётган истеъдодли ўйинчи Римдаги фаолияти туфайли яна Англия терма жамоасидан таклиф ола бошлади.
Тэмми мавсум давомида 50 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 24 маротаба ишғол қилди.
Айни пайтда англиялик ҳужумчига “Манчестер Юнайтед”, “Арсенал”, “Тоттенхэм” ва “Челси”нинг ўзидан жиддий таклифлар бўляпти. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда