“Рома” тўпурари Тэмми Абрахам якунланаётган мавсумда 51 та учрашувда 26 та тўп киритди. Унинг сермаҳсул ўйини Англия премьер-лигаси грандларининг эътиборини тортмоқда. 24 ёшли форвардга ўз юртининг бир неча клубларидан чорлов бўляпти.
Англиялик ҳужумчи ўзининг премьер-лигага қайтиши ҳақидаги саволларга жавоб қайтарди.
- “Торино”га қарши ўйинда хет-трик қайд этишни истагандим, асосийси, биз ғалаба қозондик. Бу оғир ва узоқ давом этган мавсум бўлди. Жамоадошларимга миннатдорлик билдираман, биз яхши ишладик.
Олдимизда Конференциялар лигасининг финали турибди. Ҳаммамизда ҳаёжон бор.
Мен аввал айтганимдек, клубимни илк кунданоқ яхши кўриб қолганман ва ҳар доим ўз голларим билан унга ёрдам беришни истайман. Бу мен учун яхши мавсум бўлди ва ютуқларимни давом эттирмоқчиман. Йилни соврин билан якунлай олсак, ҳақиқатан муваффақиятли мавсум бўлади.
Англия премьер-лигасига қайтишим ҳақида кўп сўрашади. Мен “Рома”ни яхши кўраман. Келажакда нима бўлишини билмайман, лекин ҳозир қалбим фақат Римга тегишли, - деди Тэмми Абрахам. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади