“Қизилқум” клуби ниҳоят муваффақиятсиз ўйинларига чек қўйди. 10-турда Навоийда “Сурхон”ни қабул қилган “Қизилқум” 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб мухлисларига узоқ кутилган ғалабани тақдим этди.
Мезбонлар бош мураббийи Никола Лазаревич ушбу ғалаба ҳақида шундай деди:
“Биз ўзи шунақа ўйинни кутгандик ва бунга тайёргарлик кўргандик. Рақиб шундай ўйин кўрсатишини билгандик. Шунчаки, рақиблар жамоамизга қарши қандай ўйнашини биз ҳам биламиз. Аммо олдинги учрашувларда муваффақиятга эриша олмадик. Бугун эса биз учун ижобий бўлди. Ўйиндан олдин рақибдан кўра кўпроқ ҳаракат қилишимизни ва Навоийда ким мезбон эканлигини кўрсатиб қўйишимиз кераклигини билардик. Йигитлар буни тушуниб, шу фикр билан ўйинга киришишди.
Яна шуни ҳам қўшимча қилмоқчиманки, “Сурхон” ёмон жамоа эмас. Уларнинг интилиши ва натижаси янада юқорига муносиб. Бугун ғалабасиз 4 та ўйин ва айниқса, охирги 2 та йирик мағлубиятдан кейин характер кўрсата олдик ва умид қиламанки, инқироз аллақачон ортда қолди. Биз олдинга қараб юришда давом этамиз. Бугун тўп суриш имкониятига эга бўлган футболчилардан минантдорман. Улар яхши ўйин намойиш этишди”. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади