Бокс бўйича супер ўрта вазн тоифаси мутлақ чемпиони Сауль Альварес (57-2-2, 39 КО) навбатдаги жангини Геннадий Головкинга (42-1-1, 37 КО) қарши ўтказади. Бу ҳақида боксчининг ўзи маълум қилди.
- "Бизда Геннадий Головкин билан жанг қилиш учун тайёр шартнома бор эди, шунинг учун бошлаган ишимизни давом эттирамиз. Менимча, Головкинга қарши жанг ва Биволга қарши реванш боксдаги энг катта жанглар. Ҳа, афсуски, мағлуб бўлдик, аммо бу яна бир бор уриниб кўрмаслик керак дегани эмас. Сентябрда ойида қайтишга ҳаракат қиламиз. Яқин орада жанг ҳақида эълон қиламиз", - дейди Сауль Альварес.
Хабарларга кўра, «Канело» ва «GGG» ўртасидаги ушбу жанг 17 сентябрь санасида бўлиб ўтади. Шундан сўнг Сауль Альварес Дмитрий Биволга қарши реванш жангида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, бу вақтга қадар Сауль Альварес ва Геннадий Головкин икки марта тўқнаш келган. Биринчи жанг 2017 йил 16 сентябрида ташкил этилган, унда дуранг қайд этилган. Иккинчи жанг эса 2018 йил 15 сентябрда бўлиб ўтган. Унда Сауль Альвареснинг қўли баланд келган.
Альварес сўнгги жангини 8 май куни оғир вазн тоифасида WBO камари соҳиби Дмитрий Биволга (20-0, 11 КО) қарши ўтказиб, мағлуб бўлганди.
Геннадий Головкин эса 9 апрель куни WBA чемпиони япониялик Riotа Мурата (16-2, 13 КО) билан бирлаштирувчи жангда рингга кўтарилган. Жангда қозоғистонлик боксчи устунликка эга бўлди ва 9-раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади