date
views 1 422

Моуриньо Конференциялар Лигасидаги ғалабадан сўнг фикр билдирди

Моуриньо Конференциялар Лигасидаги ғалабадан сўнг фикр билдирди
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо Конференциялар лигасидаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди.
- "Торино"га қарши ўйиндан сўнг (3:0) кийиниш хонасида йигитларга қилишимиз керак бўлган ишни бажарганимизни - Европа лигасига йўл олганимизни айтдим. Бугун эса ишлагани эмас, тарих ёзиш учун ўйнадик ва биз буни уддаладик.

Конференциялар лигасини ютишимизни бошидан ҳис қилдик. Ўйинлар қийинлашиб борди, ғолиблик учун "Марсель", "Фейеноорд" каби жамоалар даъвогарлик қилишганди.

"Рома"да қоламан ва бунга шубҳа йўқ. Римда қолишни истайман. Клубда яхши ва ҳалол хўжайинлар бор ва бу тарих янги таклиф олиши керак. Лойиҳани давом эттириб, кейинги мавсум учун ривожланиш режасини аниқлаб олишимиз зарур.

Барча халқаро совринлар муҳим. Фақат мен ва Трапаттони Еврокубокларда 5 марта ғалаба қозондик. Ўзимни қария деб ҳис қиляпман. Энди ғалабадан завқланиб, таътилни соҳилимда ўтказмоқчиман
, - деди Моуриньо.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Моуриньо Конференциялар Лигасидаги ғалабадан сўнг фикр билдирди