Конференциялар лигаси халқаро турнири ташкилотчиси – УЕФА мусобақага доир турли қизиқарли маълумотларни тақдим этишда давом этмоқда.
Халқаро ташкилотнинг навбатдаги маълумоти ўзбекистонлик футбол мухлислари учун жуда ёқимли бўлди.
Тарқатилаётган маълумотларга кўра, УЕФА Конференциялар лигасида ўйнаган энг тезкор футболчилар рейтингини эълон қилди. Унда қайд этилишича, “Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродов энг катта тезликни намойиш қилган.
Ҳамюртимиз соатига 33,6 километр тезликда югургани қайд этилган. Элдор бу рейтингда “Рома”нинг финалдаги рақиби - “Фейеноорд”нинг уч ўйинчиси – турнир тўпурари Сирил Дессерс, колумбиялик легионер Дуис Синистерра ва Тайрелл Маласиани ортда қолдирди.
Конференциялар лигасининг энг тезкор футболчилари рейтинги билан танишинг:
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов илк маротаба ташкил этилган ва “Рома”нинг тарихий ғалабаси билан якунланган УЕФА Конференциялар лигаси доирасида жами ўн битта учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини бир маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига икки маротаба голли пас узатди.
Конференциялар лигаси кубоги Шомуродовнинг профессионал футболчилик фаолиятидаги илк соврини бўлди.
Бизга Моуриньодек мураббий керак эди
“Рома”нинг Конференциялар лигасидаги ғалабасидан сўнг жамоа ярим ҳимоячиси Брайан Кристанте ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
- Бош мураббийимиз бизга зарурий тажрибани берди. Бизга айнан Жозе Моуриньодек устоз керак эди. Бу мутахассис мураккаб пайтларда нима қилиш кераклигини ва Европада қандай ғалаба қозониш мумкинлигини ўргатди.
Табиийки, финалда кўп нарса ўйинчиларга боғлиқ бўлади ва бундан учрашувларда тўқнаш келган жамоаларнинг имконияти тенг бўлади. Шунинг учун ҳам ҳал қилувчи баҳсда майда нарсалар ҳам муҳим ҳисобланади.
Мавсум жуда мураккаб ва курашларга бой бўлди, ортимизда кўплаб қийин ўйинлар қолди. Аҳамиятлиси шундаки, биз жуда қийин вазиятлар ҳам жамоавий бирлик ва иштиёқни йўқотмадик. Мақсадимизга эришиш учун кўп меҳнат қилдик, - деди 27 ёшли Брайан Кристанте.
Моуриньо қўл остида бу футболчи “Рома”нинг асосий фигураларидан бирига айланди. Брайан жами 50 та учрашувда қатнашиб, майдон марказида барқарор ўйин намойиш этди. Бу баҳсларда рақиблар дарвозасини уч бор ишғол қилди ва жамоадошларига бир жуфт голли пас оширишни уддалади.
Моуриньо янги ўйинчиларни кутяпти
“Рома” келаси мавсум олдидан таркибини сезиларли даражада кучайтиришга қарор қилган. Якунланган мавсумда Жозе Моуриньонинг майдон марказидаги ўйинчиларга эътирози жуда кўп бўлди.
Шу боис, клуб спорт директори Тьягу Пинто ёзда айнан ярим ҳимояга янги ўйинчи олишга катта эътибор қаратмоқда.
Италия матбуотининг ёзишича, Рим клуби айни пайтда бир неча ярим ҳимоячини олиш бўйича музокара бошлашга тайёргарлик кўрмоқда.
Моуриньо ўзига таклиф қилинган номзодлар орасида “Сассуоло” вакили Максим Лопес, “Арсенал” юлдузи Гранит Жака, “Астон Вилла” етакчиси Дуглас Луисдан бирини биринчилардан бўлиб олиб келишни маъқуллаган.
Бу ўйинчиларни олиш учун Рим клуби маълум миқдорда харажат қилишига тўғри келади. Келаси мавсум Европа лигасида қатнашиш ва А Серияда кучли тўртликка кириб, Чемпионлар лигаси йўлланмасига эга бўлиш учун “Рома” ҳар бир чизиққа юқори малакали ўйинчиларни олиб келмоқчи. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади