20:53 / 29.05.2022
1 375

Француз Салоҳ ҳақида: "Бу қасос эди", деб айт

Француз Салоҳ ҳақида: "Бу қасос эди", деб айт
Тьерри Анри Чемпионлар лигаси финалида "Ливерпуль"дан учралган мағлубиятдан сўнг Муҳаммад Салоҳни танқид қилди.

Ўйин олдидан "қизиллар" вингери 2017/2018 йилги ЕЧЛдаги мағлубият учун "Реал"дан ўч олиш истаги борлиги ҳақида бир неча бор гапирганди.

"Биз бу ҳақда кўп гаплашганмиз. Асосий мақсад - тўпни дарвозага киритиш. "Реал" дарвозага битта аниқ зарба берди ва гол урди. Мерсисайдликлар жуда кўп бор зарба йўллашди, аммо улар Куртуага тўқнаш келди.

Ярим финалдан кейин айтганларимни эслайсизми? Одамлар уни муносиб эътироф этишмайди. Тибо дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан бири. У Эдерсондан яхшироқ, финалда эса Куртуа буни исботлади.

Ҳар доим буни айтганман. Финал олдидан гапиришнинг ҳожати йўқ. "Реал"ни мағлуб этиб, кейин: "бу қасос эди", деб айт. Агар сиз финал олдидан гапирсангиз, унда ғалаба қозонишингиз керак
", - деди Франция терма жамоаси собиқ футболчиси.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Француз Салоҳ ҳақида: "Бу қасос эди", деб айт