13:11 / 31.05.2022
816

Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё чемпионатидаги мақсади ҳақида гапирди

Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё чемпионатидаги мақсади ҳақида гапирди
1 июндан юртимизда U-23 Осиё чемпионати бошланади. Бугун мусобақа олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда терма жамоамиз устози Тимур Кападзе ва футболчи Жасур Жалолиддинов иштирок этди.

Тимур Кападзе: - Юртимизда бундай мусобақа ўтказилаётганидан хурсандмиз. Турнирга аъло даражада тайёргарлик кўрдик. Ўйлайманки, чемпионат яхши даражада ўтади. Меҳмонларга ҳам омад тилайман.

Жасур Жалолиддинов: - Мураббийимиз айтиб ўтганидек, бу турнир Ўзбекистонда бўлаётганидан хурасандмиз. Бу мусобақани анчадан бери кутамиз. Чемпионатга яхши тайёргарлик кўрдик.

- Таркибга чақирилган футболчилар Ўзбекистон миллий терма жамоасига ҳам жалб этилган. Бу сизга ноқулайлик туғдирмайдими?
- Бир тарафдан хурсандмиз бу ёшдаги футболчилар термага чақирилганидан. Аммо бу томондан муаммо йўқ.

- 2018 йилдаги жамоани биламиз. Шундан кейинги жамоани қандай кўряпсиз?
- Албатта, биз уйда ўйнаймиз. Яхши тайёргарлик кўрдик. Шунинг учун муаммо бўлмайди, деб ўйлаймиз. Ҳар бир мусобақада ўзига яраша масъулият бўлади.

- Туркманистон ва гуруҳдаги бошқа рақиблар ҳақида нима дея оласиз?
- Эртага қизиқ ўйин бўлади. Мусобақада осон рақиб бўлмайди. Кучлилар келади турнирга. Яхши ўйин бўлади. Эртанги баҳсга тайёрмиз. Режаларимиз бор. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши кечади.

- Терма жамоанинг асосий мақсади нима?
- Албатта, ҳар бир жамоанинг мақсади турнирда ғалаба қозониш. Биринчи навбатда гуруҳдан чиқиш лозим. Шунинг учун интилишимиз лозим.

- Терма жамоани тайёрлашда нималардан кўнгил тўлмади? Қайсидир футболчиларни таркибга жалб қилишда муаммолар кузатилмадими?
- Менимча, яхши тайёргарлик кўрдик. Вақт камлиги бироз панд бермоқда. Лекин умуман олганда, керакли футболчиларни таркибга жалб қилганмиз.

- Кам ўйин амалиётига эга бўлдингиз. Бу мусобақага қай ҳолатда етиб келдингиз?

Жасур Жалолиддинов: - Бу жамоага биринчи борганимда камроқ ўйин амалиётига эга бўлдим. Лекин мураббийга мен Осиё чемпионатида қатнашмоқчи эканлигимни айтдим. Шунда у менга кўпроқ имконият берди. Терма жамоамизга 22 май куни келиб қўшилдим. Ўйлайманки, ҳаммаси жойида. Ҳозир қандай ҳолатда эканлигимни ўйлайдиган вақт эмас. Бор кучим билан ҳаракат қиламан.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё чемпионатидаги мақсади ҳақида гапирди