18:15 / 31.05.2022
1 083

Франция ҳукумати Чемпионлар Лигаси финалидаги тартибсизликда Клоппни айблади

Франция ҳукумати Чемпионлар Лигаси финалидаги тартибсизликда Клоппни айблади
Франция ички ишлар вазири Жеральд Дарманен "Реал" ва "Ливерпуль" (1:0) ўртасидаги Чемпионлар Лигаси финал ўйинидаги тартибсизлик ҳақида гапирди.

Ўйин Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланиши керак эди, аммо у мухлислар билан тўқнашув сабаб 36 дақиқага кечикди.

"Футболда бундай муаммолар фақатгина айрим Англия клублари иштирокида бор. Бундай катта миқдордаги чиптасиз англиялик мухлисларнинг бўлиши олдин ҳам бўлган, айниқса 2019 йилда Мадридда. Бу шунга ўхшаш қийинчиликларни юзага келтирганди. Шундай муаммолар 2021 йилда "Уэмбли" стадионида ҳам кузатилган. Хулқ-атвор, тартибсизлик ва катта қалбаки чипталар бозори".

Франция ички ишлар вазири тартибсизликда "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клоппни айблади.

"Эслатиб ўтаман, айнан Клопп бир неча кун олдин ҳатто чипталари бўлмаса ҳам "Ливерпуль" мухлисларини Францияга келишга чорлаганди. Биз ўнлаб ва минглаб инглиз мухлисларига эга бўлдик, уларнинг баъзилари бизни ҳурмат қилишди ва чипта харид қилган ҳолда махсус фан-зонасига боришди. Эслатиб ўтаман, фан-хонасидаги минглаб мухлисларда муаммо йўқ эди, аммо бизнинг хавфсизлик тизимимиз билан уларнинг камроқ, аммо фаол қисми тўқнаш келди", - дейди у.

Ўйинчи Сен-Дени (Франция)даги "Стад де Франс"да бўлиб ўтди. Баҳс "Реал" ғалаба қозонди ва 14-чемпионлигини қўлга киритди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Франция ҳукумати Чемпионлар Лигаси финалидаги тартибсизликда Клоппни айблади