Мамлакатимиз мезбонлик қилаётган U-23 Осиё Кубогининг 1-туридан ўрин олган Австралия – Қувайт учрашуви олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманида Қувайт U-23 термаси бош мураббийи Абдул Азиз Ҳамадеҳ ва жамоа сардори Ҳолид Ал Ажажи қатнашди.
- Турнир ва Кувайт U-23 тайёргарлиги ҳақида
"Мусобақа ташкилотчиларига миннатдорлик билдириб қоламан ва умид қиламанки, чиройли футбол кўрсатамиз", – деди жамоа устози.
"Авваламбор, ҳаммага салом. Мен бу турнирда иштрок этаётганимдан хурсандман ва мусобақа ташкилотчиларига раҳмат айтиб қоламан", – деди Ҳолид Ал Ажажи.
- Гуруҳингиздаги рақибларни қанчалик ўргандингиз?
- Cавол учун раҳмат. Гуруҳимиздаги барча рақибларни ўрганиб чиқдик, рақибларимиз кучли. Кейинги ўйин Иорданияга қарши бўлса, 3-тур Ироқ жамоасига қарши ўтади. Бу гуруҳни икки даражага бўлдик. Биринчи даражада одатда бир хил ўйин кўрсатадиган Ғарбий Осиё жамоалари – Ироқ, Қувайт ва Иордания, иккинчи даражада буткул бошқача ўйин услубига ва гавдали ўйинчиларга эга, жисмоний тарафлама жуда ҳам кучли Шарқиё Осиё вакили – Австралия терма жамоаси. Ҳар бир рақибимизни ўрганиб чиққанмиз ва қайси жамоа билан ҳужумкор ва қайси жамоа билан ҳимоявий ўйин кўрсатишни биламиз.
- Ҳолид Ал Ажажига савол. Биринчи уйиндаги рақибингиз жуда кучли Австралия жамоаси ва бу жамоа Олимпиада уйинларига йулланма олган. Бу ҳақда фикрингиз...
- Гурухимиздаги барча рақибларимизни ўрганиб чиқдик ва ўйиндан ўйинга ўсишга эришамиз. Рақибимиз Австралия ҳақида гапирадиган бўлсам, бу жамоа жисмоний тарафдан мусобадаги энг кучли жамоалардан бири. Аммо ишонаманки, бу рақибга қарши яхши ўйин кўрсата оламиз.
Эслатиб ўтамиз, Қувайт U-23 "B" гуруҳида Австралия, Иордания ва Ироқ билан кураш олиб боради. Жамоанинг 1-тур ўйини бугун 18:00 да Қаршидаги "Марказий" стадионида старт олади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади