Келаси мавсум Чемпионлар лигаси йўлланмаси ва Европа лигаси ғолиблиги учун курашишга шайланган “Рома”да ёзги трансферлар вақтида жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Бош мураббий Жозе Моуриньо келаси ўзи ишламоқчи бўлган футболчиларни саралаб бўлди, энди кучайтирилиши керак бўлган позицияларга янги ижрочилари олинади.
Яқинда Европа матбуоти “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду “Рома”га ўтиши мумкинлиги ҳақида ёзган эди. Ҳар ҳолда унинг агенти Жорже Мендеш Жозе Моуриньо манфаатларини ҳам ҳимоя қилади ва “Рома”га бир неча футболчи етказиб бергани Роналдунинг Римга келиши мумкинлигидан далолат берарди.
Италия футболини ёритишга ихтисослашган https://footballnews24.it сайтининг ёзишича, Жозе Моуриньо Криштиану Роналдуни Римга келишига қарши чиққан. Португалиялик мутахассис асосий ҳужумчи Тэмми Абрахам ёнида яна бир кучли форвард тўп тепишини истаяпти. Лекин бу Роналду бўлмайди.
Иккинчи томондан, Моуриньо ўзи ўтган ёзда трансферини сўраган Элдор Шомуродов жамоада қолишини таъкидлади. Роналду ва Шомуродов битта позиция вакиллари эканини инобатга олсак, португалиялик мутахассис ўз ҳамюртидан кўра, ўзбек легионери билан ишлашни маъқул кўрмоқда.
Шу томондан, Элдорнинг олдида яна бир муҳим босқич турибди. Уни бир мавсум давомида “Рома”га мослашиб олган, деб қабул қиламиз. Ҳар ҳолда мавсум охиридаги ўйинлари шундан далолат бермоқда. Шомуродов келаси мавсум қудратли жамоалар қаторига ёриб киришга уринаётган “Рома”нинг бир бўлагига айланиши шарт.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Криштиану Роналду “Манчестер Юнайтед”да қолгани маъқул. Чунки ўтган мавсум таркибида шундай юлдуз бўлган жамоа ҳам ўз мақсадларига етиша олмаслигини кўрсатди. Ҳозир бир юлдузга боғланган жамоалар эмас, балки жамоавий ўйинни йўлга қўйган мураббийлар ютмоқда. Буни “Реал”, “Манчестер Сити”, “Ливерпуль” каби клубларга қараб ҳам билиб олса бўлади.
Моуриньо ёш ўйинчига имкон беради
Келаси мавсум бош мураббий Жозе Моуриньо ишончини оқлаши керак бўлган ўйинчилардан бири Эдоардо Боведир.
20 ёшли футболчи Рим клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Бове ярим йил олдин жамоа билан янги шартнома тузиб, асосий таркиб аъзосига айланди.
Жозе Моуриньо катта умид билдираётган бу футболчи катта футболдаги дебют мавсумила 13 маротаба майдонга тушиб, ҳатто А Серия ўйинларида битта гол уришга ҳам муваффақ бўлди.
Бовенинг янги шартномаси 2025 йилнинг ярмигача давом этади. Келаси мавсум мураббийлар штаби унга кўпроқ имкон беришга қарор қилган.
Гарчи Бовени ижарага олмоқчи бўлган клублар сафи кенгайиб бораётган бўлса-да, Моуриньо уни келаси мавсум жиддий синовдан ўтказмоқчилиги учун клуб раҳбарияти Бовени жамоада олиб қолишга мажбур бўлмоқда.
“Рома”га рақиб ўйинчиси керак
“Сассуоло”нинг 22 ёшли ярим ҳимоячиси Давиде Фраттези якунланган мавсум кашфиётларидан бўлди.
Аслида бу футболчи “Рома” тарбияланувчиси ҳисобланади. Римликлар ёш истеъдод эгасини 2017 йили беш миллион евро эвазига “Сассуоло”га сотиб юборган эди.
Марказий ярим ҳимоячи А Серияда ўйнаш даражасига етгунга қадар “Асколи” ва “Монца” каби клубларда ижарада тўп тепди. Ниҳоят, якунланган мавсумда “Сассуоло”нинг асосий ўйинчилари қаторига қўшилди.
Сalciomercato.com сайтининг маълум қилишича, Фраттези “Рома” ўйинчилари Брайан Кристанте ва Жанлука Манчини манфаатларини ҳимоя қилаётган агентлик компанияси мижози ҳисобланади. Айни пайтда “Рома” мутасаддилари ҳар икки футболчи шартномасини узайтириш бўйича агентлар билан музокара олиб бормоқда.
Улар ана шу ҳамкорлик асосида ўзлари тарбиялаган Давидени ортга қайтариш масаласини ҳам кўриб чиқмоқчи. Бундан ташқари, Фраттези трансфер ҳуқуқининг 30 фоизига ҳамон Рим клуби эгалик қилаётгани ҳам ишни осонлаштиради.
Фраттези жами 38 та ўйинда тўрттадан гол ва ассист муаллифи бўлди.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади