22:44 / 01.06.2022
899

U-23 Осиё кубоги. Николас Кордова: "Бу мусобақада ҳеч бир жамоага осон бўлмайди"

U-23 Осиё кубоги. Николас Кордова: "Бу мусобақада ҳеч бир жамоага осон бўлмайди"
U-23 Осиё кубоги 1-туридан ўрин олган Эрон - Қатар (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Қатар бош мураббийи Николас Кордова қатнашди.

"Бугун жуда кучли, қизиқарли ва томошабоп ўйин бўлди. Баҳс охирида ҳисобни очдик, аммо афсуски рақиб сўнгги дақиқада гол урди. Бу ўйин шуни кўрсатдики, мусобақадаги барча учрашувлар ҳамма жамоалар учун қийин бўлади. Биз навбатдаги баҳсга тикланишга ҳаракат қиламиз", - деди Николас Кордова.

- Бугун жисмоний курашларга бой бўлди...
- Ҳа тўғри, жисмоний курашларга бой ўйин кўрдик. Осиё қитъасидаги кўп жамоалар шундай ўйнайди. Аммо биз жамоавий ўйин кўрсатишга интиламиз. Кейинги баҳсларда шундай ўйнашга уринамиз.

- Иккинчи таймда кўп ўзгаришларни амалга оширдингиз. Ўзгаришлардан кейин Қатар гол урди. Кейинги баҳсда асосий таркиб ўзгариши мумкинми?
- Ҳозир бу ҳақда бирон нарса айта олмайман. Биз Ўзбекистон иштирокидаги ўйинни кўрамиз ва иккинчи турга тайёргарлик кўрамиз.

- Бугунги 1:1 ҳисоби сиз учун қониқарли натижами?
- Агар ўйинни сарҳисоб қиладиган бўлсак дуранг ёмон натижа эмас. Чунки Эрон кучли жамоа ҳисобланади, уларга қарши баҳс оғир бўлишини билардик. Умумий натижадан қониқиш ҳосил қилдим.

- Бугун футболчиларингиз кўплаб яккакурашларда рақибга ютқазди...
- Айтганимдек Эрон кучли жамоа ва футболчилар жисмоний жиҳатдан бақувват. Яккакурашларда биздан устун келиши табиий ҳол. Аммо жамоавий ўйин ва бошқа томонлама биз улардан устун эдик деб ўйлайман.

- Бугун шогирдларингиз кўплаб голли имкониятлардан фойдалана олмади. Буни нима билан изоҳлайсиз?
- Тўғри кўп имкониятлардан гол ура олмадик, буни уларнинг ёшлиги билан боғлайман. Бу мусобақа ёш футболчилар учун биринчи навбатда тажриба мактаби бўлади.

- Ўйинда урилган голларнинг дақиқасига қараб айтадиган бўлсангиз 1 очко олдингизми ёки 2 очко йўқотдингизми?
- Албатта ўйин тугашига оз қолганида гол ўтказиб юбориб ғалабани қўлдан бой бердик, демак 2 очко йўқотдик. Умумий олганда иккита тенг кучли жамоа иштирокидаги дуранг ёмон натижа эмас.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » U-23 Осиё кубоги. Николас Кордова: "Бу мусобақада ҳеч бир жамоага осон бўлмайди"