23:38 / 01.06.2022
930

Ҳожимат Эркинов: "Ҳар доим катта мусобақаларда биринчи ўйин қийин кечади

Ҳожимат Эркинов: "Ҳар доим катта мусобақаларда биринчи ўйин қийин кечади
Ўзбекистон U-23 ҳамда Туркманистон U-23 терма жамоалари ўртасидаги беллашувда вакилларимиз қийинчилик билан бўлса-да, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинни фаол ўтказа олган Ҳожимат Эркинов беллашувдан кейин қисқача ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бутун халқимизга миннатдорчилик билдираман. Бу ғалаба халқимизники. Худо хоҳоаса, бу бошланиши. Бизни қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга яна бир бор раҳмат. Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламиз.

- Мусобақани бошлаш учун қандайдир маънода қийин ўйин бўлди. Энди кейинги учрашувлардан нима кутмоқдасиз?
- Биринчи ўйин бўлгани учун қийин кечди. Ҳар доим катта мусобақаларда биринчи учрашув қийин бўлади. Рақиб жамоа ҳам бугун ҳимоявий ўйин кўрсатди. Шу боис ҳам қийналдик. Лекин голли имкониятларимиз кўп бўлди, фақат фойдалана олмадик. Худо хоҳласа, кейинги учрашувларда осонроқ бўлади, деган умиддаман.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳожимат Эркинов: "Ҳар доим катта мусобақаларда биринчи ўйин қийин кечади