1 184
Темур Кападзе: “Бугун стадионга ташриф буюриб, бизни қўллаб турган мухлисларга раҳмат айтамиз”
23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги 1-тур доирасидан ўрин олган Ўзбекистон ва Туркманистон жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда бўлажак Олимпиячиларимиз бош мураббийи Темур Кападзе ва Ҳожимат Эркинов иштирок этиб, ғалаба ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.
“Ўйин қийин бўлишини билар эдик. Биринчи учрашув доим шунақа бўлган. Энг муҳими ғалаба қозондик. Бу билан ҳаммани табриклайман. Ўйин давомида кўп имкониятлар бўлди. Кўп вазиятларда бизга гол етишмади. Туркманистон яхши ҳимоялана олди. Айниқса, уларнинг дарвозабони анча вазиятда аъло даражада ҳаракат қилди”, – дея таассуротлари билан улашди Т.Кападзе.
“Бутун халқимизни ушбу ғалаба билан табриклайман. Туркманистон кучли ҳимояланди, вазиятларимиздан фойдалана олганимизда, йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлар эдик”, – деди Ҳожимат Эркинов.
– Барча жамоаларда биринчи ўйинда кучли ҳаяжон сезилади. Ўйин олдидан уни енгиш учун руҳий ҳолат бўйича кўрсатма берилганмиди?
– Бу нормал ҳолат. Айниқса, ёшларда кўп учраб туради. Бунақа савиядаги мусобақада бу табиий. Кўриб турганингиздек, мухлисларнинг ҳам кўплиги ҳаяжонни кучайтирди. Бугун стадионга ташриф буюриб, бизни қўллаб турган минглаб томошабинларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
– Жалолиддов жароҳат олиб майдонни тарк этди. Аҳволи қандай?
– Бу жароҳат эмас, чарчоқ аломати деб ўйлаяпмиз. Кўп ҳаракат қилганидан унда томир тортишиш ҳолати кузатилди. Яна бугун шифокорлар билан унинг аҳволини яхшилаб кўриб чиқамиз.
– Бугун стандарт вазиятлардан фойдаланишда иш юришмади. Кейинги ўйинларгача бу хатолар устида ишланадими?
– Бу борада машғулотларда анча ишлаганмиз. Кўрганингиздек, рақиб жамоа ҳам кучли ҳимоя билан ҳужум ва пасларимизни бартараф этди. Кейинги ўйинларда комбинациялар самарасини беришига ишонаман.
– Кейинги учрашув ҳақида . . .
– Қатар ва Эроннинг ўйинларини ўрганиб чиқдик. Бу мусобақада кучсиз жамоанинг ўзи бўлмайди. Жамоага бошқа клубдан янги қўшилган йигитлар билан олдинга қўйилган вазифани уддалаймиз. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади