Жаҳон тасниф жадвалининг 3-рақамли теннисчиси Александр Зверев "Ролан Гаррос" ярим финалидан ўрин олган Надалга қарши баҳсдаги жароҳати ҳақида маълумот берди:
"Бугун мен учун жуда оғир кун бўлди. Жароҳат олгунимча барчаси фантастик темпда кетаётганди. Кўринишидан, анчагача кортга қайта олмайман. Аммо шифокорлар қўлидан келган ҳамма ишни қилмоқда. Батафсилроқ маълумотни эртага тақдим этамиз.
Рафани Франция очиқ чемпионатидаги 14-финали билан табриклайман. Умид қиламанки, у бошлаган ишини охирига етказади ва тарих ярата олади",-деди Зверев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, германиялик ракетка устаси 2 сетнинг 13-гэймида оёғидан жиддий жароҳат олиб, майдонни қўлтиқ таёқда тарк этишга мажбур бўлганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади